Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:48

Ҳамкасблар, японлар ўзбекча газета ўқимайди, деб адашманг


Шайбон Япониянинг Тошкентдаги элчихонаси Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларини ёлғон маълумот тарқатишда айблади.

Гап шундаки, Ўзбекистон марказий газеталарида чет эл расмийларининг Андижон воқеаларига билдирган муносабатлари чоп этилмоқда. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги тайёрлаган шундай материаллардан бирида қуйидаги сўзлар бор: “Япония Ташқи ишлар вазирлигининг Марказий Осиё ва Кавказ бўлими директори Мичин “оммавий ахборот воситалари хаёлига келганини айтиб, ўз билганича турли уйдирмалар тўқимоқда” деб ҳисоблайди. Шу муносабат билан у Ўзбекистон раҳбари ўтказган матбуот анжумани муҳим ва ўз вақтида бўлганини, рўй берган фожеали воқеалар ва вазиятни ҳал этиш бўйича кўрилган чора-тадбирлар юзасидан анжуманда аниқ тушунтиришлар берилганини қайд этди”.

Япония элчихонаси эса мамлакат ТИВ вакили Мичии бу мазмунда ҳеч қандай баёнот бермаганини маълум қилиб, эътироз билдирди.

“Япония Ташқи ишлар вазирлигининг Марказий Осиё ва Кавказ бўлими директори жаноб Р. Мичии на “Народное слово” ва “Правда востока”, на “Тошкент ҳақиқати” газеталарига, айни пайтда Миллий ахборот агентлигига ҳам интервью бермаган. Айни кўринишдаги баёнот билан бошқа жойда ҳам чиқиш қилмаган. Япония томони ўз таажжубини билдирган ҳолда бу каби ҳақиқатан йироқ маълумотнинг матбуотда чоп этилгани юзасидан таассуф изҳор этади”, - дейилади элчихона тарқатган баёнотда.

Бундан бир неча йил муқаддам ҳам юқоридаги каби ҳолат юз берганди. Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Ўзбекистон пойтахтида ўтказилган йиллик йиғилиши пайтида “Ҳьюман райтс уотч” ташкилоти директори журналистлар билан учрашганди. Бу учрашув тафсилотлари ва директор айтган айрим сўзлар Ўзбекистон радиоси орқали эфирга узатилганди.

Шундан сўнг “Ҳьюман райтс уотч” директори радио ходимлари унинг сўзларини ўзларига маъқул ҳолда мутлақо нотўғри таржима қилгани юзасидан эътироз билдирганди.
XS
SM
MD
LG