Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:29

Ёзги таътилни ким қаерда ўтказади?


Саида Расмий маълумотларга кўра, бу йил Ўзбекистонда болалар дам олиш оромгоҳлари ҳамда соғломлаштириш масканлари сони анча кўпайган бўлиб, уларда 250 мингдан ортиқ ўқувчи ёзги таътилни ўтказади.

Ўзбекистонда 3 миллиондан ортиқ ўқувчи бор. Албатта, уларнинг барчасини дам олиш оромгоҳларига жўнатишнинг имкони йўқ. Халқ таълими вазирлиги вакили Ҳумоюн Акбаров оромгоҳларга жалб этилмай қолган ўқувчиларнинг вақтини мазмунли ўтказиш учун мактаблар ҳузурида ҳам оромгоҳлар ташкил этилганини билдирди.

Унинг айтишича, мактаблардаги оромгоҳлар пулли ҳисобланади. Ота-оналар ҳар бир бола учун ойига 2-3 минг сўм пул тўлаши керак. Бу йил мактаблар ҳузурида 244 та оромгоҳ (ўтган йили 107 та эди) ташкил этилган. Уларда болалар кундузи ётиб дам олиши, овқатланиши мумкин.

Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси вакиласи Мавлуда Шукурованинг “Озодлик” мухбирига билдиришича, болалар дам олиш оромгоҳларига йўлланманинг умумий баҳоси 70-80 минг сўмни ташкил этади. Бу маблағнинг маълум фоизини ота-оналар тўлайди. Давлат ташкилотларида ишламайдиган ёки кам таъминланган оилалар фарзандларининг дам олишига эса кўпроқ маҳалла фуқаролар йиғини масъулдир.

Аммо маҳаллаларда яшайдиган шу тоифадаги кишилар фуқаролар йиғини бу борада ёрдам кўрсатмаслигини билдирди. Вақтинча ҳеч қаерда ишламайдиган Зебо Ортиқованинг таъкидлашича, фуқаролар йиғинига ҳатто ёрдам пули учун ҳам етарли лимит ажратилмаган. Шундай бўлганидан кейин болаларни дам олдириш ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас.
XS
SM
MD
LG