Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 13:40

Ризо Обид қаерда?


5 июль куни милиционерлар томонидан гўёки “икки соатлик мулоқот”га олиб кетилган мустақил журналист, шоир, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти аъзоси Ризо Обид ҳамон уйига қайтгани йўқ.

Шоирнинг қариндошлари, яқинлари уни 7 июль куни ҳам Наманган вилояти ва шаҳри ички ишлар бўлимларидан топа олмаганини айтмоқда.

Р.Обиднинг куёви Мусохоннинг сўзларига қараганда, шоирни қидириб кетган жияни Ҳамидхоннинг ҳам ҳозирда қаерда экани номаълум.

Наманган вилояти ҳуқуқ-тартибот органларидан мавзу юзасидан маълумот олишнинг имкони бўлмади.

Фарғоналик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Абдусалом Эргашев Р.Обиднинг қаердалиги номаълумлигидан водийлик ҳуқуқ ҳимоячилари ўта ташвишда эканини билдирди.

“Ризо Обиднинг ғойиб бўлиши юзасидан биз ҳам маълумот ололмаяпмиз. Мутасаддилар жавоб беришни эп кўрмаяпти. Бизнинг мамлакатда адолат излаганларнинг бошига катта ташвишлар тушаётганидан одамлар ҳайрон”, - деди А.Эргашев.
XS
SM
MD
LG