Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:06

Тирикчиликка яхши, экологияга ёмон


Зикрилло Ишонч Расмий маълумотларга кўра, биргина Тошкент шаҳрида 1,5 мингга яқин умумий овқатланиш шахобчаси фаолият кўрсатади. Уларнинг аксариятида бошқа таомлар билан биргаликда кабоб пишириб сотилади.

Ҳозир йўллар четида, истироҳат боғларию болалар боғчалари атрофида, қўйингки, мижоз топиладиган ҳамма жойда кабоб пиширилади. Кабоб пиширилаётганда ҳавога тарқалаётган ёқимли ҳид аслида инсон организми ва атроф-муҳит учун ўта зарарли бўлган газлар экани кўпчиликнинг хаёлига келмайди.

Аҳмаджон Бобоев 30 йил давомида кабобпазлик билан шуғулланган.

“Соғлиғимни анча йўқотдим. Кўмир ҳиди, ис ҳиди кўзга, ошқозонга зарар қилади. Лекин начора, тирикчилик ўтказиш учун шу иш билан шуғулланишга мажбур бўлганман”, - дейди А.Бобоев.

Эколог Юсуфбек Шодиметовнинг сўзларига қараганда, кабоб пиширилаётганда ёқиладиган тошкўмирдан ис гази, карбонад ангидрид, олтингугурт гази каби бир неча хил зарарли моддалар ҳавога кўтарилади. Бу моддалар одамларга, айниқса, аллергия касали бўлган кишиларга жуда салбий таъсир кўрсатади. Бу моддаларнинг экологияга етказадиган зарарини айтмаса ҳам бўлади.

Санитария эпидемиология мутахассиси Комил Муҳаммедовнинг айтишича, кабоб махсус ажратилган жойларда пиширилиши керак. Кўп қаватли уйлар, истироҳат боғлари, кўча бўйларида кабоб пиширишга рухсат этилмайди.
XS
SM
MD
LG