Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:56

Марат Зоҳидов ўз ташкилотининг вилоят бўлимини тарқатиб юборди


12 июль куни Ўзбекистон шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Наманган вилояти бўлими йиғилишида ташкилотнинг мазкур бўлими тарқатиб юборилгани эълон қилинди.

Қўмита раиси ўринбосари Абдуқодир Назаровнинг сўзларига қараганда, жорий йил 8 июнда ташкилотнинг умумий йиғилиши чақирилган. Йиғилиш ташкилотнинг Наманган вилояти бўлимини тарқатиб юборишга ҳақида қарор чиқарган.

“Умумий йиғилиш вилоят бўлими фаолиятини қониқарсиз деб топди. Қўмитанинг Наманган вилояти ва шаҳри бўлимлари тарқатилгани, уларнинг раҳбарлари лавозимидан озод этилгани ҳақидаги қарордан вилоят адлия бошқармаси ҳам хабардор қилинди”, - деди А.Назаров.

Унинг айтишича, вилоят бўлими тарқатиб юборилганининг кўплаб сабаблари бор. Шулардан бири бўлимда ишлаш ўрнига бир-бирига мағзава ағдариш, қоралаш, ёмонлаш сингари салбий иллатлар ҳукмрон бўлиб қолган.

Қўмита раиси Марат Зоҳидовнинг таъкидлашича, бу ташкилот одамларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун тузилган. Аммо вилоят бўлими вакиллари маҳаллий ҳокимликлар, милиция ва миллий хавфсизлик ходимлари фойдасига ишлаб келган.

Ташкилот вакилларининг билдиришича, сўнгги вақтларда бўлим фаолияти жуда сустлашиб кетган бўлиб, аҳоли унга мурожаат ҳам қилмай қўйган.
XS
SM
MD
LG