Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:04

Америкаликларнинг Хонободдаги фойдаси ва зарари


Фирдавс Ўзбекистон расмийлари Қаршидаги Хонобод авиабазасида жойлашган АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари атроф-муҳитни ифлослантираётгани, аҳоли учун бир қанча ноқулайликлар туғдираётгани ҳақида гапирмоқда.

Авиабаза атрофида бир неча қишлоқлар жойлашган. Уларнинг баъзилари сим тўсиқлар ичида қолган бўлса, айримлари база билан бевосита чегарадош.

“Озодлик” мухбири авиабаза атрофидаги баъзи қишлоқларда бўлиб, бу ердаги аҳолининг мамлакат расмийлари келтираётган даъволарга муносабати билан қизиқди.

Суҳбатдошларнинг кўпчилиги АҚШ ҳарбий базаси жойлаштирилгани сабабли авиабаза атрофидаги қишлоқлар аҳолисининг кўпчилиги ишлик бўлиб қолгани анча фойда келтираётганини эътироф этди.

“Кўпчилик ишлик бўлиб қолди. Америкаликлар келганидан бери қишлоқларда ўғирликлар ҳам бўлмаяпти. Улар кам таъминланган кишиларга пул, ўқув қуроллари билан, хуллас, кўп томонлама ёрдам беряпти”, - дейди суҳбатдошлардан бири.

Уларнинг билдиришича, атрофдаги қишлоқлардан кўпчилик авиабаза ҳудудидаги қурилишларда ишлаган ва ойига 100-150 минг сўм атрофида иш ҳақи олган. Айни пайтда эса бу ердаги қурилиш кўлами анча қисқарган ва кишиларнинг ишсиз қолиш хавфи туғилган.

Хўш, авиабаза атроф-муҳитга қанчалик зарар келтиряпти?

“База ёнидан зовур ўтган. Америкаликлар зовурга ҳар хил чиқиндилар, кимёвий моддалар ташлайди, уларнинг зарари бор, деган гаплар юради. Бу моддалар бир-иккиталарга зарар ҳам етказди”, - дейди суҳбатдошлар.
XS
SM
MD
LG