Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:21

Қўш стандарт сиёсатми ёки...


Турғунбек АҚШ Сенати “демократия ва иқтисодий ислоҳотлар учун ҳамкорлик дастурлари” доирасида 2006 йилда Ўзбекистонга 28,5 миллион доллар миқдорида ёрдам ажратишга қарор қилди.

АҚШнинг ушбу қарори ўзбекистонлик сиёсатшунослар, жамиятшунослар ва мухолифатдаги партия вакилларида турли мулоҳазалар уйғотмоқда.

“Эрк” демократик партияси бош котиби Отаназар Ориповнинг таъкидлашича, АҚШ сенаторлари ва конгрессменларидан баъзилари Андижон воқеалари сабабли Ўзбекистонга муносабатни қайта кўриш таклифини билдириб келмоқда. Шунга қарамай, Сенатнинг Ўзбекистонга ёрдам маблағи ажратишга қарор қилгани икки давлатнинг ўзаро муносабатида кескин ўзгаришдан дарак бермайди. Зеро, АҚШ бу маблағни ажратишни истаган вақтида тўхтатиб қўйиши мумкин.

Сиёсатшунос Баҳодир Мусаев АҚШ Ўзбекистон билан Андижон воқеаларидан кейин бузилган муносабатини тиклаш мақсадида ёрдам ажратишга қарор қилган бўлса, буни Оқ уйнинг қўш стандарт сиёсати, деб ҳисоблашини билдирди.

“АҚШ Ўзбекистонга қанча пул бермасин, бу маблағлар мавжуд тузум йўлида қурбон бўлаверади. Агар Ўзбекистон ҳукумати АҚШ берадиган пулдан воз кечса, Оқ уйнинг юзига шапалоқ тортган билан баробар бўлади”, - деди Б.Мусаев.

Жамиятшунос Комрон Алиевнинг фикрича, Сенат қарори халқаро ташкилотларнинг Андижон воқеаларидан кейин Ўзбекистонга нисбатан сиёсатни ўзгартириш тўғрисидаги талабларига зид келади. Шундай бўлса-да, бу қарор Ўзбекистон учун АҚШ билан муносабатни тиклашга ҳали имкон борлигига ишора қилиш билан бирга, Андижон воқеалари юзасидан халқаро текширув ўтказилсагина бу маблағ ажратилиши мумкин, деган маънога ҳам эга.
XS
SM
MD
LG