Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:23

Бу йил ҳам шпаргалка абитуриентнинг энг яқин таянчи бўлди


Тўлқин 1 август куни Ўзбекистондаги барча олий ўқув юртларида кириш имтиҳонлари бўлиб ўтди. Шу муносабат билан имтиҳон жойларида хавфсизлик чоралари кучайтирилди.

Бу йил Ўзбекистонда давлат режаси бўйича 51 минг 175 талаба олий укув юртларининг бакалаврлик курсларига ўқишга қабул қилинади. Уларнинг 20 мингги давлат гранти, қолгани эса шартнома асосида пул тўлаб ўқийди. Яъни ўқишга кирганларнинг 39 фоизи давлат, 61 фоизи ўз ҳисобидан таълим олади.

Шартнома бўйича тўловлар ўқув юртининг нуфузига қараб ўртача 400 мингдан 800 минг сўмгача боради.

Бу маблағни тўлашга кўпчиликнинг қурби етмаслиги бугун сир эмас. Шу сабабли ота-оналар орасида фарзанди шартнома асосида ўқишга кирса ҳам уни ўқита олмаслигини айтаётганлар кўп.

“Контрактлар баҳоси қиммат. Мен олий тоифали шифокор бўлиб 40 минг сўм маош оламан. Фарзандим шартномага тушиб қолса, ўғирлик қилиб бўлса-да, ўқитишга тўғри келади”, - дейди суҳбатдошлардан бири.

Ота-оналарнинг сўзларига қараганда, фақат имтиҳонлардан ўтган 20-30 фоиз абитуриент шартнома бўйича ўқий олади. Пора орқали ўқишга кираётганлар ҳам йўқ эмас. 1 август куни имтиҳонга келган абитуриентларнинг 70 фоизида шпаргалка бор.

“Имтиҳонда туриб мобил телефони орқали саволларга жавоб олаётганлар ҳам бор. Биз ўзимиз ичкаридаги абитуриентларга ташқарида туриб шу йўл билан ёрдам бераётганларни кўриб турибмиз. Аудиторияга телефон олиб кириш тақиқланган бўлса-да, одамлар йўлини қиляпти”, - дейди баъзи ота-оналар.

Имтиҳондан чиққан абитуриентларнинг айримлари “Озодлик” мухбири билан суҳбатда тест саволларига жавоб топишда шпаргалкадан фойдаланганини тан олди.

“Шпаргалкадан бемалол фойдаланишимизга йўл қўйиб берилди”, - деди улар.
XS
SM
MD
LG