Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:04

Қамоқхонадан очиққа хат чиқди…


Шайбон Қаршидаги қамоқхонада жазо муддатни ўтаётган маҳбус Обиджон Ёқубов мазкур муассаса раҳбарияти ва назоратчилари диний эътиқоди учун қамалган маҳкумларни хўрлаётгани, уларнинг шаънини ҳақоратловчи ҳаракатлар қилаётгани ҳақида очиққа хат чиқарди.

О.Ёқубов томонидан очиққа хат чиқарилиши сабаблари ҳақида айни мактуб матнини овоза қилган инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Суръат Икромов ўзида мавжуд маълумотлар билан ўртоқлашди.

Унинг айтишича, 2005 йил 25 май куни қамоқхона бошлиғи ўринбосари Шеробод Маҳмудов диний эътиқоди учун қамалганларни йиғиб, уларни ҳақоратлай бошлаган, шаънига тегувчи ҳаракатларни амалга оширган. Унинг гапига эътироз билдирганларни эса аёвсиз калтаклаган. Хўрланган ва калтакланганлар орасида О.Ёқубов ҳам бўлган ва у орадан икки ой ўтиб, мазкур воқеалар баён қилинган мактубни бир амаллаб очиққа чиқарган.

О.Ёқубовнинг рафиқаси Мабрура Рашидованинг сўзларига қараганда, у учрашувга борганида эри ҳақоратларга норозилик билдиргани учун калтаклангани ва бошқа секторга ўтганлик баҳонасида жазо изоляторига тиқилганини айтиб берган. Ушбу учрашувдан кейин О.Ёқубов яна қамоқхона назоратчилари томонидан жазога тортилган.

М.Рашидова қамоқхонадаги ушбу ҳолатлар ҳақида Жазони ижро этиш бош бошқармасига мурожаат қилганини билдирди.

“Бошқармадан қамоқхонада ҳеч қандай қонунбузарлик бўлмагани ҳақида жавоб олдик. Эрим 4 ойдан буён жазо изоляторида ётибди. Прокуратурага мурожаат қилганимда эса катталарга гап қайтармаслик керак эди, деган жавобни олдим”, - деди М.Рашидова.

Ҳуқуқшунос Руҳиддин Комиловнинг таъкидлашича, агар қамоқхонада қандайдир қонунбузарлик бўлаётгани ҳақида шикоят тушса, Жазони ижро этиш бош бошқармаси ва прокуратура бу борада хизмат текшируви ўтказиши шарт. Шикоятга эътибор қаратмаслик хизмат вазифасини суиистеъмол қилиш ва совуққонликка киради.

Мавзу юзасидан Жазони ижро этиш бош бошқармаси вакиллари муносабат билдиришни истамади.
XS
SM
MD
LG