Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:30

“Озодлик” мухбири қамалди


Тўлқин 26 август куни Наманган шаҳри жиноят ишлари суди “Озодлик” радиоси мухбири Носир Зокирни ҳуқуқ-тартибот органи ходимини ҳақорат қилишда айблаб, 6 ойлик қамоқ жазосига ҳукм этди.

Айбномада Носир Зокир Наманган вилояти миллий хавфсизлик бошқармаси ходимини хизмат вазифасини бажараётган вақтда ҳақоратлагани таъкидланади.

Мухбирнинг ўғли Зоҳиджоннинг сўзларига қараганда, 26 август куни Н.Зокир адвокати Алишер Эргашев судга етиб келмагани сабабли суд мажлисини қолдиришни сўраш ниятида бўлган. Аммо суд адвокат иштирокисиз кутилмаганда ҳукм чиқариб юборган. Н.Зокир эса суд залидан қамоққа олинган.

“Озодлик” радиосининг Намангандаги мухбири Носир Зокир айни пайтда Наманган туманидаги Жийдакапа қамоқхонасида сақланмоқда.

Зоҳиджон ўзига нисбатан ҳам тазйиқлар бўлаётганини маълум қилди. Унинг айтишича, Н.Зокирнинг уйига аҳвол сўраш учун келган меҳмонларни кўчадан кузатиб, изига қайтаётганида Наманган шаҳри ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари Шухрат Умаровга дуч келган.

“У менга кўчага чиқмаслигим ҳақида аввал огоҳлантирганини эслатиб, ҳақоратлади. Кейин икки милиционер югуриб келиб, мени уришига сал қолди. Зўрға қочиб қолдим”, - деди Зоҳиджон.
XS
SM
MD
LG