Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:52

Ўзбекистонда “нефть мустақиллиги” бор, лекин Сирдарёда бензин йўқ


Лобар Салкам йигирма кундирки, Сирдарё вилоятларида бензин танқислиги кузатиляпти. Бунинг натижасида айни кунларда вилоятда бензиннинг бир литри қўлда 500-600 сўмгача чиқиб кетган.

Ҳайдовчиларнинг айтишича, бензин танқислиги мустақиллик байрами арафасида бошланган ва ҳозиргача бартараф этилгани йўқ. Бу муаммо кўпроқ киракашлик билан тирикчилик билан ўтказаётган ҳайдовчиларни ташвишлантиряпти.

“Илгари 350 сўмдан оладиган бензинни ҳозир 500-600 сўмдан харид қиляпмиз. Ёнилғи қўйиш шахобчаларига бензин келади. Аммо 1-1,5 соатдан кейин тугаб қоляпти. Шахобча атрофида олибсотарлар тиқилиб ётибди. Байрам кунлари бензиннинг литрини 700-800 сўмдан олишга мажбур бўлдик”, - деди ҳайдовчилар.

Бензин танқислиги шахсий транспортларда йўлкира ҳақининг деярли 2 баробар ошишига олиб келди. Аммо киракашлар йўлкира ошмаганини айтмоқда.

Бензин танқислигига нефть базада бошлиқ алмашаётгани ёки бензин қўшни давлатларга яширинча сотиб юборилаётгани кабилар сабаб бўлаётгани ҳақида миш-мишлар бор.

“Гулистон нефть базаси” унитар корхонаси бош муҳандиси Абдуқул Отабоев “Озодлик” мухбири билан суҳбатда бензин муаммоси юзага келишига сабаб ёнилғи, асосан, пахта терими учун ажратилаётганида эканини билдирди. У танқислик терим мавсуми якунлангунча давом этиши мумкинлигини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG