Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:28

Р.Аҳлиддинов мактаб ўқувчиларининг пахта теришида муаммо кўрмаяпти


Феруза Ўзбекистондаги умумтаълим мактабларида 447 мингдан ортиқ ўқитувчи фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг 65 фоизини хотин-қизлар ташкил этади. Ўқитувчилардан 306 мингдан зиёдроғи олий маълумотлидир.

Ўзбекистон халқ таълими вазири ўринбосари Рустам Аҳлиддиновнинг таъкидлашича, ҳозирги кунда ўқитувчиларинг ўртача иш ҳақи 76 минг 379 сўмдан иборат.

Вазир ўринбосарининг Тошкентдаги Миллий матбуот марказидаги матбуот анжумани вақтида айтишича, давлат таълим соҳасига катта эътибор қаратяпти. Мактабларни таъмирлаш, ўқув лаборатория ускуналари ва компьютер техникаси билан таъминлаш, ўқув даргоҳларининг спорт базасини мустаҳкамлашга салмоқли маблағ ажратилмоқда.

Р.Аҳлиддинов журналистларнинг вазирлик қишлоқ мактаблари ўқувчиларининг ёппасига пахта теримига жалб этилишига қарши қандай чоралар кўраётгани тўғрисидаги саволига жавоб бериб, бу борада тартиб ўрнатиш нуқтаи назаридан силжишлар борлигини маълум қилди.





“Лекин, - деди Р.Аҳлиддинов, - пахта бизнинг миллий бойлигимиз бўлгани учун ўтиш босқичида уни теришга ёрдам беришимиз керак. Фарзандларимизни меҳнатга ўргатиш нуқтаи назаридан ҳам бу тўғри. Мен ўйлайманки, бунда муаммо йўқ”.

Унинг билдиришича, вазирлик мактаб кутубхоналарини бойитиш, лотин ёзувидаги бадиий адабиётларни кўпайтириш йўлида иш олиб боряпти. Осиё тараққиёт банки лойиҳаси асосида бу ишларининг биринчи босқичи муваффақиятли якунланган. Мактабларни дарсликлар билан тўла таъминлашга эришилган. ОТБнинг мактаб кутубхоналари фаолиятини такомиллаштириш лойиҳаси доирасида 750 номдаги қўшимча адабиётлар чиқариш борасида ишлар бошланган.

Умумтаълим соҳаси мутасаддисининг соҳадаги амалга оширилаётган самарали ишлар тўғрисидаги гапларига ўқитувчиларнинг кўпчилиги ишонаётгани йўқ.

Ўқитувчи Бахтиёр Исабековнинг таъкидлашича, халқ таълимини ривожлантириш дастурларида энг муҳим жиҳатга, яъни ўқитувчиларнинг моддий аҳволини яхшилашга эътибор қаратилаётгани йўқ.

“Энг катта муаммо ўқитувчининг таълим-тарбия беришга имконияти йўқлигидадир. Ўқитувчининг қорни тўқ, усти бут эмас. Агар улар 75 минг сўм олганида ҳам (бундайлар саноқли) бу пул ўз устида ишлашга етмайди”, - деди Б.Исабеков.

Б.Исабековнинг сўзларига қараганда, моддий турмуш тарзи пастлиги ўзбекистонлик барча учун бирдек тааллуқли. Миллатнинг келажаги унинг қандай таълим олишига боғлиқ. Шундай бўлгач, жамиятда ҳарбийлар ёхуд ҳуқуқ-тартибот ходимларидан кўра, ўқитувчининг фаровонлиги кўп нарсани белгилайди.
XS
SM
MD
LG