Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:16

Путин Андижон бўйича саволларни жавобсиз қолдирди


Басира Россия президенти Владимир Путин 27 сентябрь куни телевидение орқали тўғридан-тўғри мулоқоти чоғида Россиянинг Андижон воқеалари юзасидан Ўзбекистон ҳукуматини қўллаб-қувватлагани борасидаги саволларга жавоб бермади.

Мулоқот давомида www.prezidentline.ru сайтига МДҲ мамлакатлари фуқароларидан ҳам кўплаб саволлар келган бўлиб, улар орасида Россиянинг Андижон воқеаларида тутган позицияси юзасидан ҳам саволлар бор эди. Тўғридан-тўғри мулоқотда айнан шу саволларга жавоб берилмади.

Мулоқот давомида ўзини эркин тутган Россия раҳбари кези келганда мавжуд муаммолар учун халқдан кечирим сўрашга ҳам тайёр эканини билдирди. Шунингдек, у 2008 йилда бўладиган президент сайловида иштирок этмаслигини яна бир бор маълум қилди.

Мулоқот давомида В.Путинга Интернет, телефон ва SMS орқали 100 мингдан ортиқ одамдан савол келиб тушди.

Таъкидлаш керакки, МДҲдаги барча президентлар ҳам халқ билан тўғридан-тўғри мулоқотга чиқавермайди. В.Путин ўз президентлиги давомида ҳозиргача 4 бора шундай мулоқот ўтказди. Қозоғистон раҳбари Нурсултон Назарбоев ҳам яқинда ўз халқи билан тўғридан-тўғри мулоқот олиб борганди. Аммо Ўзбекистон президенти бирор марта ўз халқи билан бундай мулоқот ўтказмаган.
XS
SM
MD
LG