Линклар

Шошилинч хабар
15 декабр 2024, Тошкент вақти: 00:36

“Эрк” партияси аъзоси ҳибсга олинди


Феруза “Эрк” демократик партияси марказий кенгаши аъзоси, самарқандлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Бобомурод Мавлонов 6 октябрь куни вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ҳибсга олинди.

Партиянинг Самарқанд вилояти бўлими раҳбари Равшан Содиқовнинг айтишича, Б.Мавлонов вилоят ИИБга ўз оёғи билан борган ва бир оз вақт ўтгач, унинг ҳибсга олингани маълум қилинган.

Самарқандлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари Б.Мавлоновга нисбатан маҳаллий ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан анчадан буён турли тазйиқлар ўтказиб келинганини таъкидлади.

Б.Мавлоновнинг ўзи ҳам уч ой муқаддам “Озодлик” радиосининг Тошкент бюросига келганида ҳаёти жиддий хавф остида қолаётганидан хавотир билдирган эди.

“Уларнинг мақсади менинг бўйнимга бирор жиноятни осиб, қамаш экани маълум. Партия ишларида фаол иштирок этаётганим учун улар мени жазоламоқчи. Миллий хавфсизлик хизмати ходими қўлимда ишлайдиган кишилардан менга пора бергани ҳақида мажбуран ёздириб олган. Улар туҳмат қилишдан ҳам, бирор нарса уюштиришдан ҳам қайтмайди”, - деганди ўшанда Б.Мавлонов.

Самарқандлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Комил Ашуровнинг таъкидлашича, Б.Мавлоновнинг ҳибсга олиниши ўзи башорат қилган ҳолатга айнан мос келган. Айни пайтда у Жиноят кодексининг 4 моддаси бўйича, мансабини суиистеъмол қилиш, порахўрлик, давлат мулкини талон-тарож қилиш ва ўзлаштиришда айланмоқда.

“Эрк”нинг Самарқанд вилояти бўлими раҳбари Р.Содиқов Б.Мавлонов фақат сиёсий фаолияти учун ҳибсга олинганини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG