Тадбирнинг асосий ташаббускори АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳузурида фаолият кўрсатадиган “Mom’s H.O.P.E” гуруҳидир.
Болалар хурсандчилигига сабаб бўлган бу галги инсонпарварлик ёрдами ўйинчоқ ва кийим-кечаклардан иборат. Бу ёрдам Тошкентдаги 24-меҳрибонлик уйи, 100 ва 101-мактаб-интернатлар ҳамда “Экосан” халқаро жамғармаси ўртасида тақсимланади.
24-меҳрибонлик уйи раҳбари ўринбосари Саломат Абдураҳмонованинг сўзларига кўра, халқаро ташкилотларнинг бу каби инсонпарварлик ёрдамларидан ташқари, муассасага ҳукумат томонидан ҳам эътибор берилади. Аммо бу эътибор меҳрибонлик уйи раҳбарининг шахсий ташаббуси орқасидангина амалга оширилади.
“Ҳокимлик кийим-кечак, ўқув қуроллари билан таъминлаб туради. Аммо бу ёрдам сезиларли даражада эмас”, - деди С.Абдураҳмонова.
100-мактаб-интернат раҳбари ўринбосари Дилфуза Маҳкамованинг билдиришича, АҚШ ташкилоти тақдим этган инсонпарварлик ёрдамидан мазкур муассасага 132 та футболка теккан. Лекин бу ёрдамлар етарли даража эмас. Интернатдаги мебеллар эскириб қолган. Дори-дармон етишмовчилиги мавжуд.