Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:12

Ўзбекистон фуқароси экстремистик ташкилот тузишда айбланмоқда


Басира Москвада ҳибсга олинган Ўзбекистон фуқароси Сардорбек Сиддиқов бу ерда “Ҳизб ут-таҳрир” сиёсий диний партиясининг бўлимини ташкил этганликда айбланмоқда. Бу партия фаолияти Россияда тақиқланган.

“Интерфакс” ахборот агентлиги тарқатган хабарга қараганда, прокуратура вакиллари 16 октябрь куни С.Сиддиқов устидан Россия Жиноят кодексининг 282-моддаси (Экстремистик ташкилот ташкил этиш) бўйича жиноят иши қўзғатилганини билдирган.

Москва прокуратураси ҳибсга олиш вақтида С.Сиддиқовдан миллий ва диний низо қўзғашга қаратилган 30 га яқин адабиёт топилганини маълум қилмоқда.
XS
SM
MD
LG