Линклар

Шошилинч хабар
06 декабр 2024, Тошкент вақти: 07:29

Ўзбекистон миналарни тозалашга киришди


Фирдавс Ўзбекистон ва Тожикистон чегараларини миналардан тозалаш ишлари бошланди. Мазкур иш Ўзбекистон томонидан амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Тожикистоннинг “Авесто” ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Айни пайтда Сурхондарё вилоятининг Тожикистон билан чегарадош ҳудудларини минадан тозалаш давом этмоқда. Ўзбекистон чегара қўшинлари қўмондони ўринбосари Рашид Ҳабиев Душанбеда шу ҳақда маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, шу кунгача миналаштирилган ҳудуднинг 20 фоизга яқини зарарсизлантирилган.

Мазкур ҳудудлар 1999-2000 йилларда Ўзбекистон томонидан миналаштирилган эди. Расмий Тошкент бу ҳолатни мамлакатни террорчилар ва ташқи душманлардан ҳимоялаш, дея изоҳлаган эди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Илҳом Зокировнинг “Озодлик” мухбири билан суҳбатда айтишича, ҳозир мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар тубдан ўзгаряпти. Чегараларни минадан тозалаш борасида амалий ишлар қилиняпти. Буни эса табиий жараён сифатида қабул қилиш керак.

Душанбеда журналистларга интервью берган Рашид Ҳабиев минага учраб жабрланганларга товон тўлаш масаласи икки давлат ташқи сиёсат маҳкамалари доирасида ҳал этилишини билдирган.

Маълумотларга кўра, ўтган давр мобайнида Ўзбекистон қўйган миналарга учраб Тожикистоннинг 70 фуқароси, Қирғизистоннинг 32 фуқароси ҳалок бўлган. Тожикистонлик юз, қирғизистонлик 14 киши жароҳатланган.
XS
SM
MD
LG