Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:13

Россияга ўқиш учун келаётган ўзбекистонликлар ҳам бор


Басира Бугунги кунда ўзбекистонлик ёшлар Россияга фақат мардикорлик қилгани, пул топиш учун бораётгани йўқ. Бу давлатга ўқиш учун келаётган ўзбекистонликлар ҳам кам бўлса-да, учраб туради.

Бухоролик Алексей шундай ёшлардан бири. У Ўзбекистонда махсус танловдан ўтиб, Москвада журналистлика соҳасида таълим олмоқда.

“Бу ердаги одамларда биздаги (Ўзбекистондаги) каби илиқ ва инсоний муносабатлар етишмайди. Кўча-куйда, транспортда, сотувчилар муносабатида иззат-ҳурмат йўқ. Бу борада бизнинг шаҳар ва қишлоқларимиз Россиядагилардан анча олдинда”, - дейди Алексей.

Ҳозир Алексей Москвада иш қидирмоқда. Чунки талаба бўлса-да, стипендия олмайди. Оддий еб-ичиши учун эса анчагина пул керак. Унинг ҳисоб-китобига кўра, Москвада фақат бир ой еб-ичишига 150 доллар атрофида пул керак бўлади.

Алексей Москвада яна уч йил таҳсил олиши лозим. Москвада яшаш қанчалик қийин бўлмасин, унинг фикрича, бу ердаги билимлар келажакда унга асқотади.
XS
SM
MD
LG