Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:44

Алишер Усмоновнинг ўғирланишида амалдорларнинг ҳам ҳисси бор


Феруза Мадраса муаллими, Россия фуқароси Алишер Усмоновнинг Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати томонидан ўғирлаб келингани ҳақидаги маълумотлар мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди.

Ўзбекистон МХХ вакилининг “Вести.уз” сайти орқали тарқатилган баёнотида шундай дейилади.

“1962 йилда туғилган наманганлик Алишер Усмонов Ўзбекистон МХХнинг Россия Федерал хавфсизлик хизмати билан халқаро терроризмга қарши кураш бўйича қўшма режасига мувофиқ жорий йилнинг 29 июнь куни Ўзбекистон МХХнинг тергов изоляторига қайтариб юборилган ва жойлаштирилган”, - дейилади баёнотда.

Унда таъкидланишича, А.Усмонов Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан қидирувда бўлган, унга нисбатан Наманган вилояти ички ишлар бошқармасида жиноят иши қўзғатилган. А.Усмоновга терроризм, конституциявий тузумга тажовуз, жиноий ташкилот тузиш каби бир неча моддалар бўйича айблар қўйилган.

Ўзбекистон МХХнинг бу баёноти Россиядаги “Мемориал” инсон ҳуқуқлари маркази тарқатган хабарга раддия тарзида эълон қилинган. “Мемориал” А.Усмонов МХХ томонидан ўғирлаб кетилганини ёзган эди.

Марказ раҳбари Виталий Пономарёв “Озодлик” мухбири билан суҳбатда МХХнинг раддия баёноти бўҳтон ва асоссиз эканини таъкидлади.

“Россия қонунчилигига кўра, фақат ва фақат РФ Бош прокуратураси санкция берган тақдирдагина бир шахсни бошқа давлатга жиноят жавобгарликка тортиш мақсадида экстрадиция қилиш қонуний ҳисобланади. Баёнотда эса А.Усманов Федерал хавфсизлик хизмати билан қўшма режага мувофиқ Ўзбекистонга берилгани айтилган. Ҳар қандай вазиятда шахсни экстрадиция қилиш учун Россия федерал хизматининг аллақандай қўшма режаси ноқонунийдир”, - деди В.Пономарёв.

В.Пономарёвнинг билдиришича, МХХ раддиясида А.Усмонов Чеченистонга махсус топшириқ билан ўз вакилларини юборгани ва бошқа жиноий ҳолатлар тилга олинган. Бу каби айбловлар Россия судларида кўриб чиқилган ва тасдиғини топмаган. А.Усмоновнинг Ўзбекистонга қайтарилишида Россия ҳукумати амалдорларининг ҳиссаси борлиги кўриниб турибди.

В.Пономарёв “Мемориал” маркази Россия Бош прокуратурасидан А.Усмоновнинг ўғирлаб кетилиши юзасидан жиноят иши қўзғашни талаб қилиши, унинг қайтариб олиб келиниши масаласини Россия Ташқи ишлар вазирлигида муҳокама қилишини билдирди.
XS
SM
MD
LG