“Моҳият” газетасининг 5 ноябрь сонида “Ҳакам ислоҳга муҳтож” сарлавҳали мақола эълон қилинди. Сиёсий шарҳловчи Иброҳим Норматов бу галги мақоласида нақ БМТни нишонга олган. У БМТ фаолиятини ўзича таҳлил қилиб, ташкилотни халқаро майдондаги “Олий ҳакамлик”ка нолойиқ топади: “БМТ ва унинг Хавфсизлик кенгаши қарорлар қабул қилишда ҳамда уларнинг ижросини таъминлашда жанговор ва таъсирчан орган – Олий ҳакам бўлиш ўрнига қачонгача фақат мунозара минбари бўлиб қолади?! Бу муаммони назаримда ислоҳот йўли билан ҳал этиш мумкин. Фақат бунга, аввало, дунё сиёсатининг йўналишини белгилайдиган давлатларнинг, қолаверса, БМТ Бош ассамблеясининг эътибори керак”.
“Адвокат-пресс” газетасида Ғиёс Намозов мавжуд суд тизими фаолиятини таҳлил қилади. “Судлов тизимида муаммолар бор” сарлавҳали ушбу мақолада ёзилишича: “Ҳаётимиздаги энг ғалати, баҳсталаб, айтиш жоиз бўлса, нафратга лойиқ воқеаларга судлар томонидан низоларни ҳал этиш жараёнида гувоҳ бўламиз”.
Муаллиф фуқаролик судларда тобора авж олиб бораётган муаммоларни тилга олар экан, бундай хулоса қилади: “Фуқаролик ишлари бўйича судлар чиқарган кўплаб актларни таҳлил қилиб, бугунги судларнинг талайгина қисми ишларни қонун талабига кўра, аслида ютқазиши лозим бўлган тараф фойдасига ҳал этаётганини англаб етдим”.
“Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасининг 3 ноябрь сонида “Муҳаррир минбари” рукни остида “Торнинг чўмичдан фарқи” сарлавҳали мақола чоп этилди. Муаллиф замонавий қўшиқчилар ҳақида ўзининг танқидий фикрларини билдириб, уларга, жумладан, бундай насиҳатомуз танбеҳлар қилади: “Маъмуржон Узоқов, Жўрахон Султоновлар пайтида саҳнада ҳеч ким сохтакорлик қилмаган. Овози, истеъдоди бор одам ўртага чиққан, тумонат тингловчини сел қилиб қўшиқ куйлаган. Овози йўқ, умрида қўлига чолғу асбоби ушламаган одамлар эса бошқа ишлар билан шуғулланишган. Ўша пайтлари ҳам боғларимизда анвойи гуллар барқ уриб очилиб турган, керак бўлса, қучоқ-қучоқ олиб келиш мумкин эди. Аммо концерт залларида бугунгидай сохта гулбозлик урф бўлмаган. Қариндош-уруғ, тоға-жиянлар, эндигина йўлга кирган набиралар саҳнага гуррас-гуррас чиқиб, ашула айтиб турган ҳофизнинг бўйнига гулчамбарлар илишмаган, чўлпиллатиб ўпишмаган, эгнига ким ўзарга зар чопон ёпишмаган. Устоз санъаткорлар саҳнада бундай бемазагарчилик қилиш томошабинга нисбатан ҳурматсизлик, ғирт шармандалик бўлади-ку, деган хаёлга боришган”.