Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:15

Москвада яна бир ўзбек ўлдирилди


Басира Москвада яна бир ўзбекистонлик фуқаро ўлдирилди. 8 ноябрь куни жасади топилган ўзбек йигити Россия пойтахтида хусусий киракашлик билан шуғулланган 30 ёшли Маҳмуд Ризаев экани маълум қилинмоқда.

Йигитнинг жасади гаражлар учун ажратилган ҳудуддан топилди. Унинг бўйин қисмида пичоқ уришидан қолган учта жароҳат борлиги аниқланди.

Москва прокуратураси матбуот хизмати вакиласи Светлана Петренконинг сўзларига кўра, М.Ризаев уч кун муқаддам ўлдирилган, жасади гаражлар олдига ташлаб кетилган.

Москва шаҳри Жануби-шарқий округи прокуратураси мазкур воқеа юзасидан жиноят иши қўзғатди.

Ўзбекистоннинг ўлдирилган фуқароси шахси ҳақида ҳозирча бошқа маълумотлар йўқ.
XS
SM
MD
LG