Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:26

Москвада ўзбек кинематографи тўғрисида мулоқот бўлди


Басира Москвада ўзбек кинематографига бағишланган мулоқот кечаси уюштирилди. Унда асли ўзбекистонлик, аммо ҳозир Россияда фаолият кўрсатаётган киноижодкорларнинг асарлари муҳокама қилинди.

Тадбирда турли миллат вакиллари иштирок этган бўлса-да, уларни Ўзбекистон билан боғлиқ хотиралар бирлаштирди. Меҳмонларга рассом Сергей Алибеков томонидан ишланган “Эхограмма” мультипликацион фильми намойиш этилди. Шунингдек, мухлислар асли ўзбекистонлик кинорежиссёр Раъно Кубаеванинг “Ажойиб водий” бадиий фильмидан парчалар томоша қилди.

Кечани уюштириган “Фергана.ру” ахборот агентлиги раҳбари Даниил Кисловнинг сўзларига кўра, Москвадаги ўзбек диаспораси вакиллари иштирокида шундай йиғин ўтказиш ташаббуси анчадан бери бор. Биринчи шундай тадбир август ойида ўтказилган эди.

“Ҳар бир кеча санъатнинг маълум турига бағишланади. Биз бундай тадбирлар орқали ўзбек санъатидаги янгиликлардан Москвада яшаётган, аммо Ўзбекистонга алоқадор кишиларни бохабар этишни истаймиз”, - деди Д.Кислов.
XS
SM
MD
LG