Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:53

ОИТС хавфидан огоҳ бўлинг!


Саида Сўнгги пайтларда Тошкент шаҳри кўчаларида орттирилган иммунитет танқислиги синдромининг (ОИТС) хавфидан огоҳлантирувчи йирик ҳажмдаги турли рекламалар, ташвиқот материаллари пайдо бўла бошлади.

Ҳозир жамоат транспортида, ўқув юртларида кичик ҳажмдаги шундай рекламалар ҳар қадамда учрайди.

Олий ўқув юртларидан бирининг талабаси сўзларига кўра, ОИСТга қарши рекламалар кўпайгани бу касаллик тобора кенгроқ тарқалаётганидан дарак беради.

Унинг қўшимча қилишича, тенгдошлари бу касаллик ҳақида батафсил маълумотга эга эмас. Касаллик ҳақида гапириш ёки эшитиш уларда нохушлик уйғотади. Чунки уларнинг аксарияти ўзини ОИТСга чалиниши мумкин бўлганлар тоифасидан ҳисобламайди.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда ОИТСга чалинганларнинг асосий қисмини 35 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади.

Тошкент шаҳри ОИТС маркази раҳбари Собиржон Усмоновнинг таъкидлашича, бу ёшдагилар орасида ОИТСнинг кўп тарқалаётгани уларнинг касаллик ҳақидаги билимлари камлигини кўрсатмади. Зеро, ОИТС марказлари ёшлар билан мунтазам равишда турли тадбирлар ўтказиб келади.

Сўнгги 4 йил ичида Марказий Осиёда ОИТС тез суръатлар билан тарқаталаётгани кузатиляпти. Расмий статистикага кўра, 2000 йилда 500 киши бу касалликка чалингани қайд этилган. 2004 йилга келиб бу кўрсаткич 12 мингтага кетган. Ўзбекистон беморлар сони тез ўсиб бориши жиҳатдан минтақада иккинчи ўринда туради. Биринчи ўрин Тожикистонга тегишли. ОИТСга чалиниш суръати Ўзбекистонда 2000-2003 йилларда 16 марта ўсган.
XS
SM
MD
LG