Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 09:42

Саратов Бухорони мотамга буркашига озгина қолди


Самандар Ўзбекистондан Москвага кетаëтган автобус Саратов вилоятида ағдарилиб кетди. Ҳалокат йўл музлагани сабабли юз берган бўлиб, “Мерседес” русумли автобусда 85 йўловчи бор эди.

Автобус йўловчиларининг барчаси ўзбекистонлик экани хабар қилинмоқда.

Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Саратов вилояти бошқармаси матбуот хизмати ходимаси Наташа Каранатованинг “Озодлик” мухбирига айтишича, Бухородан келаётган автобус ағдарилиб кетиши натижасида уч йўловчи турли даражада енгил тан жароҳати олган. Улар яқин-атрофдаги шифохонага ётқизилган.

“Автобуснинг бошқа йўловчилари Ключи қишлоғидаги клублардан бирига жойлаштирилди. Овқат ва сув билан таъминланди. Автобус эса таъмирлашга олиб кетилди”, - деди Н.Каранатова.

Шу кунларда биргина Бухоронинг ўзидан Россияга йигирмага яқин автобус қатнайди. Йўловчиларнинг аксарияти эса тирикчилик мақсадида хорижга кетаётган мардикорлардир.

“Йўловчиларнинг аксарияти Россияга иш излаб кетаëтганлардир. Улар орасида эркаклар, аëллар, ҳатто ёшлар ҳам бор. Ўзбекистонда ишлаш имконияти бўлмагани учун ҳамюртларимиз Россияга кетишга интиляпти”, - деди бухоролик кузатувчилардан бири.
XS
SM
MD
LG