Норасмий манбалар эса бу рақамлар аслида бир неча баробар катталигини билдиряпти. ОИТС, асосан, инъекция ва ногигиеник жинсий алоқа орқали юқади. Сўнгги вақтларда Ўзбекистонда бу касалликнинг жинсий алоқа йўли билан юқиши кўпайиб бораётгани кузатилмоқда.
“Бу касаллик илгари, асосан, инъекция йўли орқали ўтиши кузатиларди. Аммо бугунги кунга келиб ОИТСни жинсий алоқа орқали юқтириш тез суръатларда ўсмоқда. Юқтираётганларнинг аксарияти эса 25 дан 44 ёшгача. Улар ОИТС ҳақида деярли маълумотга эга бўлмаган шахслардир. Ҳозир Тошкент шаҳрида бу касаллик ҳақида тасаввури бўлмаганлар деярли йўқ. Бироқ вилоятларда бу катта муаммо”, - дейди Ўзбекистондаги “Ишонч ва ҳаёт” нодавлат нотижорат ташкилоти вакили Сергей Питаев.
Ўзбекистонда ОИТСни юқтирганларнинг 20 фоиздан ортиғини фоҳишалар ташкил этади. Аслида бу кўрсаткич янада кўп бўлиши мумкин.
Фоҳишалик билан шуғулланадиган Света ОИТСни кимдан ва қачон юқтирганини ўзи ҳам билмайди.
“Баъзи мижозлар ҳимоя воситасидан фойдаланишни хоҳламайди. Қолаверса, аёл ёллаётган кишиларнинг деярли барчаси ичган ҳолда келади. Шундай экан, уларга хизмат кўрсатаётганда ОИТС ҳақида сафсата сўқишнинг ўзи бефойда”, - дейди Света.
“Ишонч ва ҳаёт” ташкилоти атрофида ОИТСга чалинган юздан ортиқ бемор жамланган. Улар касалликка қарши ҳамкорликда кураш олиб боради.
Ташкилот вакили С.Питаевнинг билдиришича, Ўзбекистон Глобал жамғарма лойиҳаси бўйича ОИТСга қарши дори воситаларини ҳали сотиб олгани йўқ. Аммо бу борадаги музокаралар якунланган. Бу йил шундай препаратларнинг Ўзбекистонга олиб келинишига умид қилиняпти.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ходими Искандар Исмоилов Ўзбекистон ОИТС касаллиги тарқалаши кескин ошиб бораётган давлатлар қаторида эканини билдирди.
ЮНЕСКО ва БМТнинг ОИТС бўйича дастурининг 2004 йилда ОИВ/ОИТСнинг глобал тарқалишига бағишланган ҳисоботида келтирилишича, Ўзбекистонда кунига 6 киши ОИВни юқтиради. 2004 йилда мамлакатда ОИТСдан 175 киши ўлгани қайд этилган.