Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:58

Қашқадарё милицияси вилоятни “тозалаяпти”


Фирдавс Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси томонидан 14 ноябрдан 14 декабргача ўтказилаётган “Тозалаш” профилактика тадбири давомида жуда кўп қонунбузарликлар аниқланмоқда.

Тадбирда 4 мингга яқин киши иштирок этяпти. Вилоят милицияси вакилларининг маҳаллий матбуот вакилларига маълум қилишича, тадбир бошланганидан шу кунга қадар Қашқадарёдаги 15 мингдан ортиқ хонадон текширилган. Паспорт тартибини бузган 284 киши аниқланган. Жиноят содир этиб яшириниб юрган 11 киши қўлга олинган.

Маълумотларга кўра, тадбир давомида энг кўп аниқланган қонунбузарлик нефть ва газ конденсати ўғирланиши билан боғлиқ жиноятлардир. Газ конденсати қудуқлардан заводларга қувурлар орқали ташилади ва қайта ишланиб, ундан бензин, газ, дизел ёқилғиси ва бошқа маҳсулотлар олинади. Конденсат расман ҳеч қаерда сотилмайди, фуқаролар фақат ўғирлик ва талон-тарож орқасидан унга эгалик қилиши мумкин.

Тадбир давомида баъзи фуқаролар хонадонларида кичик цехлар очиб, нефтни қайта ишлаш билан шуғуллангани аниқланди. Касби туманидаги Хўжаҳайрон қишлоғида ана шундай бир неча цех борлиги маълум бўлди. Норасмий манбалар вилоятнинг нефть ва газ қазиб олинадиган туманларида бу иш билан йиллар давомида шуғулланиб келаётган кўплаб цехлар борлигини таъкидлайди. Шу иш билан шуғулланаётган айрим кишиларнинг уйларидан ҳатто 60 тонна сиғимли идишлар топилган.

“Ғалча қишлоғида бир фуқаро молхонасида 60 тонналик сиғим жойлаштириб олгани аниқланди. Унинг ичида маълум миқдорда газ конденсати ҳам бор экан”, - деди вилоят милицияси мутасаддиларидан бири.

Норасмий манбаларнинг билдиришича, газ конденсати қудуқдан заводларга борадиган қувурлардан ўғирланади. Бу маҳсулотнинг ҳар литри 150-300 сўмдан сотилади. Ҳудудидан қувур ўтган қишлоқлар фуқаролари ва юқори идораларда яқинлари бор кишилар газ конденсатини ўғирлаш билан шуғулланади. Конденсат эса бензин ёки дизел ёқилғисига аралаштирилиб, ёқилғи тарқатиш шахобчалари орқали сотувга чиқарилади. Кунига бир неча юз тонналаб газ конденсати шу йўл билан талон-тарож қилинади.
XS
SM
MD
LG