“Қора”, “чурка” Россияда мардикорларга нисбатан қўлланиладиган сўзлар сирасига киради. Бугунги кунда Россияда рус бўлмаган, МДҲ мамлакатларидан келган мигрантларнинг яшаши қийинлашиб боряпти. Улар орасида ҳатто кўчага чиқишга ҳам юраги бетламай қолаётганлар бор.
“Россияда ишлаш ва уй топиш қийин. Мардикорлар кўчаларда, битмаган қурилишларда яшайди. Ҳатто қонуний рўйхатдан ўтиш учун милицияга боришга ҳам қўрқади. Чунки рўйхатдан ўтиш учун кўчага чиқилса, милиция ушлаб олиб, чўнтакни қоқлайди, ўзингни эса қамаб қўйиб, ишлатиши ҳам мумкин”, - дейди Россияда маркидорлик қилаётган ўзбекистонлик фуқаро.
У милицияни кўрса, Азроилни кўргандай диғиллаб қолишини, чунки уларда “одамгарчилик йўқлигини” билдирди.
Москвадаги “Фуқаровий кўмак” ташкилоти раисаси Светлана Ганнушкинанинг айтишича, Россияда гастарбайтерларга қарши катта кампания мавжуд. Улар бугун Россияда “чуқур илдиз отаётган тузум” қурбонига айланмоқда. Гарчи Россия инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро конвенцияга қўшилган бўлса-да, бундай ҳуқуқлар паймол этилаётган давлатлар сирасига киради. Россияда гастарбайтерлар ҳуқуқини ҳимоя қилувчи ташкилотлар ҳам йўқ.
Россияда мардикорлар милиционерлардан кўра ҳам тақирбошлардан (скинхед) қўрқади.
“Миллатчи тақирбошлар бор. Улар гастарбайтерларни паст табақа санайди. Ўлдириб кетиши ҳам ҳеч гап эмас. Ўзим ҳам бозордан кеч қайтаётганимда электр поездда ўшалар қўлига тушгандим. Роса калтаклашди, ҳеч ким ажратиб қўймади. Хўрлигим келиб, роса йиғлаганман”, - дейди ўзбекистонлик мардикор.
Россияда ўлдирилган, калтакланган ўзбекистонлик мардикорлар қанчалиги ҳақида аниқ маълумотлар шу пайтга қадар тўпланмаган. Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари фикрича, уларнинг ўлимида айбдор шахслар жазоланмайди. Масалан, бир йил олдин Санкт-Петербургда тақирбошлар томонидан ваҳшиёна ўлдирилган тожикистонлик 9 яшар Хуршида Назарованинг қотиллигида айбланаётганлар устидан бораётган суд жараёни ҳалигача ниҳоясига етмаган. Мардикорларнинг ўзига қарши жиноят ишлари сони эса сўнгги пайтларда ортиб бормоқда.
Ўзбекистон паспортида унинг эгаси ўз мамлакати ҳимоясида экани ёзиб қўйилган. Бироқ Россияда ишлаётган ўзбекистонликлар ҳимоясиз эканини билади ва яшил паспортни фақат юртига қайтаётганидагина қўлга олади.