Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:48

Муҳаммад Пайғамбарни (солаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳажв қилувчи карикатуралар атрофида кўтарилган жанжал кучайиб бормоқда


Ғарб ва Шарқ матбуоти Муҳаммад Пайғамбарни (солаллоҳу алайҳи васаллам) ҳажв қилувчи карикатуралар атрофида кўтарилган жанжални турлича талқин қилмоқда. Охир замон пайғамбарини ҳажв қилувчи суратлар чоп этилган Европа газеталари таҳририятлари ўз хатти-ҳаракатларини матбуот эркинлиги, дея атамоқда. Айни пайтда, Яқин Шарқ ва мусулмон давлатларда норозилик тобора кучайиб бормоқда.

Покистондаги намойиш

Жума куни Венгрия, Чех республикаси ва Болгариядаги газеталар ҳам Муҳаммад салаллоҳу алайхи ва салламни ҳажв қилувчи карикатураларни чоп этди. Ўтган йил сентябр ойида Данияда чиқадиган “Йилландис Постен” газетада биринчи марта босилган карикатураларни бир неча кун олдин Италия, Испания, Франция, Германия, Британия ва Португалияда чиқадиган газеталар чоп этган эди.

Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг матбуот эркинлиги масалалари бўйича вакили Миклос Харазци хатто диний мавзуда бўлса ҳам ҳажв қилувчи суратлар босилишини матбуот эркинлиги, дея ҳимоя қилди.

Карикатура суратларни чоп этган Германиядаги “Die Welt” газетаси бош мухаррири Рожер Коппел ўз қарорини бундай изоҳлади:

”Мен бизники каби газета учун баъзи одамларга ёқмаса ҳам фикр эркинлиги, сўз эркинлиги ҳуқуқи ўта муҳимлигини таъкидламоқчиман”, - деди германиялик журналист.

Мисрда чиқадиган “Ал-Хаят” газетасининг диний масалалар бўйича шарҳловчиси доктор Ниаммат Аҳмед Фаввад сўз эркинлиги масъулият доирасида бўлиши кераклигини айтди:

Ғарбий Соҳилдаги намойиш

”Биз фикр эркинлигини ҳурмат қиламиз. Аммо бу динни таҳқирлаш эркинлиги деган гап эмас. Фикр эркинлиги бошқалар пайғамбарларига тегишли эмас. Сиёсат, санъат ва жамият матбуотнинг асосий мавзуидир. Агар дин масаласида мубохаса бўлса, ёзувчилар биринчи навбатда ўша динга эътиқод қилувчи одамлар туйғуларини ҳурмат қилишлари керак”.

Ғиёсиддин Сиддиқ Британия мусулмонлар парламенти ҳамда Мусулмон Институти раҳбари. У Ғарб газеталарида чоп этилган карикатураларни мусулмонлар хақорат, деб қабул қилганларини айтади:

”Мусулмонлар ўз пайғамбари Муҳаммад салаллохи алайҳи васалламни жуда яхши кўрадилар. Бу ҳаммага маълум. Севган одамнинг кўзи кўр бўлади. Шунинг учун мусулмонлар карикатураларни кескин қораламоқда”, - деди британия мусулмонлари вакили.

Эрон Ташқи ишлар вазири Манучехр Муттақий мусулмонлар пайғамбарини ҳажв қилувчи суратлар чоп этилганини Исломга қарши “ташкиллаштирилган ҳужум”, дея атаб Ислом конференцияси ташкилотининг фавқулодда йиғилишини ўтказишга чақирди.

Ислом конференцияси ташкилоти Бош котиби Акмалиддин Эхсонўғли Ислом давлатлари бундай ҳақоратга тоқат қилолмаслигини таъкидлаб, Муттақийнинг ташкилот фавқулодда йиғилишини ўтказиш таклифини қўллаб-қувватлади.

Эроннинг олий маънавий раҳбарларидан бири Оятулло Муссави Ардебили карикатура суратларни мусулмонлар пайғамбарини ҳақоратлаш дея атади. Оятулло Ардебили барча мусулмон давлатлар раҳбарларини бунга қарши туришга ва ҳақорат қилишда қатнашган барча давлатларда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотиб олмасликка чақирди.

Дания Бош вазири Андерс Фог Расмуссен пайшанба куни “Ал-Арабия” телевидениеси орқали қилган чиқишида мусулмон давлатларида уйғонган ғазабни пайсайтиришга уринди.

”Дания газетасида чоп этилган суратларни кўрган мусулмонлар уни Муҳаммад пайғамбарни ҳақоратлаш, деб тушунганларидан мен жуда афсусланаман. Мен газета ҳақорат қилиш ниятида бўлмаганини биламан. Гезета бунинг учун кечирим сўради. Мен шу аснода ечим топилишига умид қиламан”, - деди Дания Бош вазири Андерс Фог Расмуссен.

Даниядаги намойиш
XS
SM
MD
LG