Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:47

Ўзбекистонда кучли зилзила бўлиши ҳақида пайдо бўлган миш-мишлар


Басира Қарийб 9 баллик ер силкинишини кутиб кўпчилик ўзбекистонликлар, 9 февраль куни бир неча соат кўчада ўтиришди. Бундай ваҳимага эса¸ Тошкентда ва бир неча вилоятларда кучли ер силкиниши бўлиши мумкинлиги тўғрисидаги хабарлар сабаб бўлди. Тарқалган миш-мишларга кўра¸ зилзила хавфи 19 февральгача сақланиб қолади ва шу боис ҳали-ҳозир ўзбекистонликлар орасидаги ваҳималар босилмаган.

Кейинги кунларда Ўзбекистоннинг барча вилоятларида 9 февраль куни тушдан сўнг зилзила бўлиши мумкинлиги ҳақида гап сўзлар тарқалди. Миш-мишларда, зилзила маркази пойтахт Тошкент бўлиши айтилади.

Ана шу овозалардан қўрқувга тушган Тошкентнинг кўп қаватли уйларида яшовчи ахоли 9 февраль кечасининг бир неча соатини кўчаларда ўтказди. Шундайлардан бири гапиради.

“Ер қимирлар экан деб, кеча тушликдан сўнг хар хил жойлардан эшитдик.Кечки пайт бешдан сўнг хаммамиз кўчага чиқдик. Тўртинчи қаватда турамиз, ёш болаларимиз бор. Шу учун қўрққанимиздан уйдан кўчага чиқдик”.

Бухоро вилоятидаги таълим муассасалари талабаларига эса 10 февраль куни зилзила шароитида қандай ҳаракат қилишга қаратилган махсус ўқув машғулотлари ўтказилди. Ҳарбий ҳозирлик бўйича ўқитувчилар талабалар билан 3 дақиқа ичида бинони тарк этишни машқ қилишган.

”Зилзила бўлган пайти ўқувчиларни қандай кўчага тезлик билан чиқишини машқ қилдик”, - дейди академик лицей талабаси.

1966 йилги Тошкент зилзиласининг даҳшати ҳали ҳам кўпчилик хотиридан ўчмаган. Ўшанда пойтахтда бир неча минг одам нобуд бўлган эди. Шу боисдан ер силкиниши бўлиши мумкинлиги тўғрисидаги хабар кўпчилик ўзбекистонликларни тахликага солиб қўйди.

8 февраль куни Тошкентда сўнгги қирқ йил ичида бўлмаган хол - қишда хаво хароратининг 24 даражагача кўтарилгани ҳам бу гап-сузларга исботдек туюлди. Зеро халқ орасида, ер силкиниши олдидан табиатда ўзгаришлар бўлиши¸ хавонинг ë кескин кўтарилиб ë совуб кетишига ишонч бор¸ деб ëзди ferghana.ru интернет сайти.

Сайтга кўра¸ 6 февральдан 9 февральга қадар ер силкиниши хавотири халқ орасида асосий суҳбат мавзусини эгаллаган бўлсада, фақат 9 февраль куни Ўзбекистон давлат телевидениесининг “Ахборот” дастурида Ўзбекистон фанлар академиясининг сейсмология институти рахбари Қаҳҳорбой Абдуллабековнинг айни мавзудаги суҳбати берилган.

Мазкур интервьюда у Тошкентда сўнгги кунлар ва хафталар ичида ҳеч қандай ер силкиниши кутилмаëтганини айтган. Худди шундай хабарлар “Максима” ва “Орият ФМ” радиолари оркали ҳам берилган.
XS
SM
MD
LG