Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:30

Ўзбекистонлик ҳамма “ҳизбут” Россиядами?


Басира 20 апрель куни ўзбекистонлик яна бир фуқаро – Ҳабибулло Холиқов “Ҳизб ут-таҳрир” диний оқимига аъзоликдан айбланиб, Россиянинг Тольятти шаҳридан ўз юртига депортация қилинди.

Маълумотларга кўра, 1974 йилда туғилган Ҳабибулло Холиқов асли Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳридан. Тольяттига бошқа ўзбекистонликлар каби оила тебратиш учун келиб, қурилишда ишлаган.

Москвадаги “Фуқаровий кўмак” қўмитаси ходимаси Елена Рябининанинг билдиришича, Ҳ.Холиқов этник ўзбек, Қирғизистон фуқароси Абдушукур Қосимов билан бирга Самара вилоятида ўтган йил май ойида ҳибсга олинган.


“Улар Россияда тақиқланган “Ҳизб ут-таҳрир” ташкилоти аъзоси эканликда айбланган. Уларнинг адвокати берган маълумотга кўра, бу шахслар устидан қўзғатилган жиноят иши айби исботланмагани сабабли ҳаракатдан тўхтатилган эди. Билишимча, улар депортация қилинмаганди”, - деди Елена Рябинина (суратда).

“Интерфакс” ахборот агентлиги хабарига кўра эса Ҳ.Холиқов “Ҳизб ут-таҳрир” аъзоси эканини тан олган. Шу йилнинг февраль ойида экстремистик ташкилотга аъзоликда айбланиб, унинг устидан суд жараёни бўлиб ўтган.

Ҳ.Холиқов 2004 йилнинг сентябридан ноябрь ойига қадар Тольятти масжидида кишиларни “Ҳизб ут-таҳрир” аъзолигига жалб қилиш бўйича фаолият олиб борганликда айбланган эди. Шунингдек, унга мазкур ташкилот варақаларини тарқатиш айби ҳам қўйилганди.

Суд жараёнида унинг айби исботлангани, аммо негадир жазо қўлланилмагани айтилади. Айрим маълумотларга кўра, суд уни Россия Федерациясида бўлиш тартибини бузгани учун Ўзбекистонга депортация этиш тўғрисида қарор қабул қилган.

“Озодлик” мухбирининг бу тафсилотларга ойдинлик киритиш мақсадида Самара вилояти Федерал хавфсизлик хизмати бошқармаси билан боғланишга уринишлари натижа бермади.

Айни пайтда Ҳ.Холиқовнинг Ўзбекистонда жиноий жавобгарликка тортилиши ёки тортилмаслиги номаълум. Аммо инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари сўнгги пайтларда Ўзбекистонда диний қарашлари учун судланаётганлар сонининг ортиб бораётгани туфайли унинг ҳам тақдири шунга ўхшаш бўлиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда.
XS
SM
MD
LG