Қўмита эълон этган рўйхатдан ўрин олган 10 давлатнинг деярли барчаси “авторитар, мустабид” давлатлардир. Бир одам тарафидан бошқариб келинаётган бу давлатларда матбуот устидан кучли назорат ўрнатилган. Аҳоли эса ахборот ваакуми ичида қолган.
“Бу давлатларнинг журналистика энг кўп цензура қилинадиган ўнликка киритилиши сабаби у ердаги ҳукуматлар йиллар давомида репрессив сиёсат олиб бораётгани ва йил сайин вазият ёмонлашаётганидир”, - дейди Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси вакили ҳамда ҳисобот муаллифларидан бўлган Алекс Лупис.
Журналистлар энг кўп цензура қилинадиган Африка, Яқин Шарқ ҳамда коммунистик режим ҳукумронлиги остидаги айрим давлатлар сирасига бу йил биринчи марта Ўзбекистон ҳам қўшилди. Гарчи цензура президент Ислом Каримов хукмронлиги остидаги бу давлатдан аввалдан мавжуд.
Алекс Луписнинг айтишича, Ўзбекистоннинг ҳам журналистика энг кўп цензура қилинадиган ўн давлат сирасига қўшилишига Андижон воқеаси ва ундан кейин бошланган қатағонлар, эркин журналистика фаолиятини чеклашга бўлган уринишлар сабаб бўлган.
“Бир йил аввалги Андижон воқеасидан сўнг Ўзбекистонда вазият ўта даражада ёмонлашди. Ўнлаб журналист мамлакатини тарк этди. Чет эл радиостанциялари мухбирлик бўлимлари, жумладан, “Озодлик” радиоси бюроси ёпилди. Шунингдек, маҳаллий журналистларнинг Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан таъқиб этилиши кучайди. Мана шу омиллар Ўзбекистонни бу рўйхатга қўшишимизга туртки бўлди”, - дейди Алекс Лупис.
3 май – Жаҳон матбуот эркинлиги кунига бағишлаб эълон қилинган ҳисоботда Ўзбекистондаги авторитар режим танқидларга тоқатсиз экани ва воқеаларни очиқ ёритган журналистлар таъқибга учраётгани танқид остига олинган. Бунинг оқибатида ўзбекистонликлар дунёдан узилиб, ахборот ваакуми ичида қолган.
“Мамлакат дунёдан узилиб қолган. Ўзбекистонда аҳоли ахборот олиш имкониятларидан маҳрум этилган. Ҳукумат назорати остидаги маҳаллий матбуот эса президент топшириғи бўйича иш тутишда давом этмоқда. Бу эса Ислом Каримов совет типидаги диктатор эканини яна бир бор намоён этмоқда”, - деди А.Лупис.
Ўзбекистондаги матбуотнинг аҳволи бошқа ташкилотлар танқидига ҳам учраган. Париждаги “Чегара билмас мухбирлар” ташкилоти эълон қилган “Матбуот кушандалари” рўйхатига Куба раҳбари Фидел Кастро, Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ир, Беларус раҳбари Александр Лукашенко қаторига Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ҳам бор.