Линклар

Шошилинч хабар
27 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:37

Экологияга оид халқаро хабарлар


АҚШнинг Калифорния штатида об-ҳаво меъёрдан ортиқ иссиди.
Шу сабаб ўрмонларда ёнғин чиқмоқда. Ўт ўчирувчилар “Beverly Hills”да қурилган нархи бир неча миллион доллар бўлган хашаматли уйларга яқинлашиб келаётган ёнғинни ўз вақтида ўчиришга муваффақ бўлдилар. Сан Диегода ўт ўчирувчилар олти минг 230 гектар майдондаги ўрмон ёнғинини ўчиришга ҳаракат қилмоқда. Калифорния штатида об-ҳаво харорати йилдан-йилга исиб боряпти. 25 июл куни штатнинг марказий қисми ва Лос Анжелес туманида ҳаво харорати 49 даражага кўтарилди. Оқибатда ўттизга яқин одам, асосан қариялар ва оғир хаста бўлган одамлар нобуд бўлган. Синоптиклар яқин кунларда харорат пасайишини айтмоқдалар.







*** *** ***

Шу кунларда Европа давлатларида ҳам исиқ об-ҳаво сақланиб турибди.
Июл ойида Полшада ҳаво харорат одатдагидан беш даража иссиқ бўлиб кеча ва кундузги ўртача харорат Целзий шкаласи бўйича 23.4 даражани ташкил этган. Бу 1779 йилдан бери, яъни, охирги 227 йил ичида қайд этилган энг юқори кўрсаткичдир. Полшанинг Метереология ва сув институти олимлари мамлакатда ҳаво хароратининг йилдан-йилга юқорилаб бориши глобал иқлим исиши оқибати, демоқдалар. Полша Қишлоқ хўжалик вазирлиги маълумотига кўра, қурғоқчилик рўй бергани оқибатида айрим экин турларидан олинаётган ҳосил 45 фоизгача камайган.







*** *** ***

Муссон мавсумида Шимолий Кореяда рўй берган сув тошқинлари ва ер кўчиши оқибатида уч мингга яқин одам нобуд бўлгани ва бедарак йўқолгани айтилмоқда.
Бу ҳақда 26 июл куни “Good Friends” мустақил инсон ҳуқуқлари гуруҳи баёнот тарқатди. Шимолий Кореяда уч кун тинмай ёққани ёмғирдан кейин 10 июл куни бўрон рўй берди. Ҳукуматга қарашли Корея марказий ахборот агентлиги табиий офат натижасида юзлаб одам нобуд бўлгани ва бедарак йўқолгани тўғрисида хабар тарқатди. 25 июл куни Халқаро қизил хоч федерацияси ва қизил ярим ой жамияти табиий офат оқибатида салкам 250 одам нобуд бўлгани ва бедарак йўқолганини билдирди.







*** *** ***

25 июл куни Афғонистон ҳукумати ва БМТ расмийлари халқаро ҳамжамиятни Афғонистонда юзага келган қурғоқчилик оқибатларини тугатиш учун 76 миллион доллар ҳажмида ёрдам кўрсатишга чақирди.
Афғонистон Вице президенти Карим Халилий агар қурғоқчилик оқибатла-рини тугатишда халқаро ҳамжамият ёрдам бермаса, экиндан яхши ҳосил ололмаган камбағал деҳқонлар бошқа экинларга қараганда камроқ сув талаб қиладиган кўкнори экиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирди.
Маълумотларга кўра, юзага келган қурғоқчиликдан Афғонистоннинг суғорилмайдиган ерларида деҳқончилик қиладиган икки ярим миллион аҳоли азият чекмоқда.
XS
SM
MD
LG