Ҳисоботда Шимолий Корея, Туркманистон, Эритрея, Куба, Мьянма (Бирма) ва Хитой сўз эркинлиги билан боғлиқ вазият энг ачинарли бўлган давлатлар қаторига киритилган. Ўзбекистон эса бу рўйхатда 169 мамлакат орасида 158-ўринга қўйилган.
“Чегара билмас мухбирлар” ташкилотининг Вашингтондаги бўлими ходими Люси Мориллон юқорида номлари келтирилган мамлакатлар фуқароларининг эркин матбуотга илинжи йўқлигини, уларда мустақил журналист ҳибсга олиниши ëки унданда даҳшатли мусибатларга дуч келиши мумкинлигини айтади. Л.Мориллон “Озодлик” радиосининг 14 сентябрда Туркманистон қамоқхонасида номаълум шароитларда ўлган журналисти Ўғилсапар Муродова тақдирини мисол келтиради.
“Бу ҳодиса Туркманбошининг ўз режимини танқид қилганларга нисбатан зўравонликдан ҳам қайтмаслигини кўрсатади. Шимолий Кореяда эса журналист ўлдирилгани кузатилмаган. Чунки у ерда матбуот мамлакат раҳбари Ким Чен Ир томонидан назорат қилинади. Шунинг учун у ерда мустақил журналистларга ўрин йўқ. Фақатгина ҳукумат нуқтаи назарини ифода этувчиларгина фаолият юритади”, - дейди Люси Мориллон.
Матбуоти эркин бўлмаган мамлакатлар рўйхатининг қуйисидан Россия ва Беларус ҳам ўрин олган.
“Демократия доимо танқис бўлган Россияда ҳукумат матбуот эркинлигига болта уришда давом этмоқда. Буни биз Владимир Путинга мойил гуруҳларнинг оммавий ахборот воситаларини сотиб олаëтганида кўряпмиз. Шунингдек, Россияда ноҳукумат ташкилотлар фаолиятини чеклаш ҳақидаги қонунларнинг қабул қилингани ва мустақил журналистларнинг ўлдирилаëтгани фикримизга яққол далилдир”, - дейди Люси Мориллон.
Бир неча ой илгари “Чегара билмас мухбирлар” ташкилоти “Эркин матбуотга ҳужум қилувчи йиртқичлар” номини олган рўйхатни ҳам эълон қилганди. Ушбу рўйхатда 33 давлат раҳбарининг, жумладан, Ўзбекистон президенти Ислом Каримов, унинг Туркманистон, Беларус, Қозоғистон ва Россиядаги ҳамкасблари Сапармурод Ниёзов, Александр Лукашенко, Нурсултон Назарбоев, Владимир Путиннинг номлари бор эди.
“Йиртқичлар” рўйхатини тузишда нафақат улар бошқараётган давлатлардаги сўз эркинлиги билан боғлиқ вазият, балки уларнинг эркин матбуотга шахсий муносабати ҳам инобатга олинган эди.
Матбуот эркинлигига оид бу йилги ҳисобот муаллифлари ўз эътиборини ўзбекистонлик мустақил журналист Улуғбек Ҳайдаров қамалгани, унинг ҳамкасби Жамшид Каримовнинг эса мажбуран руҳий хасталиклар шифохонасига ëтқизилганига ҳам қаратган.
Ташкилот фикрича, Ўзбекистонда совет даври кўринишидаги қатағонлар мавжуд.
Ташкилотнинг Европа ва МДҲ бўйича директори Элза Видал сўзларига кўра, Ўзбекистон ҳамон матбуот эркинлиги бўғилаётган мамлакат бўлиб қолмоқда.
“Ҳукумат Андижон воқеаларидан олдин ҳам мустақил журналистларни таъқиб қилиб келаëтган эди. Ундан кейин эса бу таъқиблар янада кескин тус олди. Нафақат журналистлар, балки ҳуқуқ ҳимоячилари ва ўзгача фикрловчилар сиқувга олина бошланди, айримлари қамалди. Расмий Тошкент ўзига мойил бўлмаган журналистларга эшикларини ëпди. Ҳозир Ўзбекистондаги сиëсий ëки ижтимоий ҳаëтни ëритаман, деган хорижий журналистга аккредитация берилмайди. Бундан ташқари, яқинда қамалган жиззахлик мустақил журналист У.Ҳайдаров ва руҳий касалликлар шифохонасига мажбурий ëтқизилган Ж.Каримов тақдири мамлакатда матбуот эркинлиги қанчалик бўғилаётганидан дарак”, - деди Элза Видал.
Тошкентда чоп этиладиган “Маҳалла” газетаси ходими Фаррух Бўтаев ўзи ишлайдиган таҳририятда сиëсий, ижтимоий ва бошқа соҳаларга оид танқидий мақолаларга чеклов қўйилмаслигини айтади.
“Газетамиз билан қанчалик танишсиз билмадим-ку, аммо биз ҳар доим танқидий руҳдаги мақолаларни бериб борамиз. Ўзбекистон тараққиëтига тўсиқ бўлаëтган муаммоларга тўхталамиз”, - деди Ф.Бўтаев.
Аммо мустақил журналист Тўлқин Қораев таъкидича, Ўзбекистонда матбуот эркинлиги мавжуд, деб айтилиши ҳукумат мақсадларидан келиб чиқиб фаолият олиб бораëтган оммавий ахборот воситаларининг иддаосидан бошқа нарса эмас.