Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:43

Холиқназар Ғаниев яна тазйиқлар остида қолди


Бир ҳафтадирки, “Бирлик халқ ҳаракати” партиясининг Самарқанддаги раҳбари Холиқназар Ғаниевга қарши тазйиқлар давом этмоқда. 20 ноябрь куни ҳам унинг уйига номаълум кишилар келиб, таҳдид қилди.

Аввалроқ номаълум кимсалар 67 ёшли Х.Ғаниевнинг дарвозасига қора рангда хоч тасвирини чизиб кетганди. Жиноятчилар тилида бу ўлим ишорасини билдиради.

Самарқанд университетининг кекса ўқитувчиларидан бири, тазйиқларни кўп кўрган Х.Ғаниев учун бу таҳдид янгилик бўлди.

“Қоронғида дарвозамизга катта қилиб хоч чизиб кетишибди. Аввалига бу қамоқхона белгиси бўлса керак, деб ўйладим. Кейин менга айтишларича, бу “йўқ қиламиз”, деган маънони берар экан”, - дейди Х.Ғаниев.

Мухолифатчининг хотини дарвозага чизилган ўлим ишоратини кун бўйи ювиб кеткиза олмади.

“Кун бўйи элга шарманда бўлиб дарвозани ювдим. Қамоқ шаклини чизиб кетишибди”, - дейди содда аёл.

Холиқназар ака бу таҳдидлар сабабини изоҳлар экан, 11 ноябрда Тошкентга бориб, “Бирлик” марказий кенгаши мажлисини бошқаргани учун шундай бўлаётганини айтади.

- деди Х.Ғаниев.

Мухолифатчининг уйида бир гуруҳ аёллар ҳам келиб, партияни рўйхатдан ўтказиш учун Адлия вазирлигига берилган ҳужатларни қайтариб олишни, акс ҳолда ёмон бўлиши мумкинлигини айтиб, таҳдид қилмоқда.

Холиқназар ака бўлаëтган таҳдидлар ўзидан кўра оила аъзоларига ëмон таъсир қилаëтганини билдирди.

“Хотиним инфаркт бўлди. Ўғлимга фаолиятимни тўхтатмасам, унга ёмон бўлишини айтиб, кунора дўқ уришмоқда”, - дейди Х.Ғаниев.

Айни пайтда эҳтимолий жанжалларинг олдини олиш учун Холиқназар аканинг уйида қўни-қўшни йиғилиб ўтирибди.
XS
SM
MD
LG