Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:14

Ўзбекистон-Қирғизистон чегараси - можароли ҳудуд (1-лавҳа)


Қирғизистоннинг Ўзбекистон ичкарисида жойлашган Барак анклави аҳолиси учун чегара муаммоси кундалик ташвишга айланиб қолган. Қишлоқ аҳли туман марказига бориш учун Ўзбекистонга тегишли 4 та чегара постидан ўтиши керак.

Чегара пунктларида жуда катта муаммоларга дуч келаётган баракликлар бу муаммолар ҳал этилишини талаб қилиб Қирғизистон ҳукуматига 24 марта мурожаатнома жўнатган. Бу мурожаатноманинг энг сўнггиси Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида 60 кунгача визасиз борди-келди тўғрисидаги шартнома кучга киргандан кейин жўнатилди. Баракликлар шартнома кучга кирганига қарамай, ўзбикистонлик чегарачилар ҳужжат талабларини бажаришга шошилмаётганидан арз қилмоқда.

“Чегарадан ўтиш биз учун ҳали-ҳамон муаммо бўлиб қолмоқда. Ўзбек чегарачилар визасиз борди-келди шартномаси кучга кирганини билса ҳам билмаганда олади. Жуда қийналиб кетдик”, - дейди бараклик Талайбек Қайипназаров.

Баракликларнинг айтишича, бу қишлоқда сўнгги 10-15 йил ичида қурилиш бўлмаган. Чунки қурилиш материалларини Ўзбекистондан олиб кириб бўлмайди. Ўзбекистон чегарачилари ва божхоначилари бунга йўл қўймайди. Шу билан бирга, баракликлар Қирғизистондан сотиб олинган қурилиш материалларини ҳам қишлоқларига олиб кела олмайди. Чунки ўзбек чегарачи ва божхоначилари бунга ҳам тўсқинлик қилади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бозорга олиб чиқиб сотиш масаласида ҳам шундай вазият.

“Ўзбекистон чегарачилари одамларни жуда қийнаб юборди. Етиштирган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ҳам бозорга олиб бориб сота олмаймиз. Чунки чегарачилар маҳсулотларни олиб ўтиш мумкин эмас, деб туриб олади. Бундай шароитда қандай тирикчилик қилишга ҳам бошимиз қотиб қолган”, - дейди Баракдаги деҳқон хўжалиги раҳбарларидан бири Уркунбой Солиев.

Ўш вилояти губернатори Жонтўра Сотволдиев Барак анклави аҳолисининг чегара муаммоларидан яхши хабардор. У бу борада бир неча марта Андижон вилоят ҳокимлигига мурожаат қилгани, аммо жавоб ололмаганини айтади.

“Қўшни давлатдаги ҳамкасбларим билан бир неча марта телефон орқали гаплашдим. Бир неча марта расмий хатлар жўнатдим. Аммо бу мурожаатларимнинг бирортасига ҳам шу кунгача жавоб олганим йўқ”, -дейди Ж.Сотволдиев.

Барак анклави аҳолиси юзага келган муаммолардан умидсизликка тушгани йўқ. Аксинча улар муаммо ечимига ёрдам берадиган таклифлар билан чиқмоқда. Баракликлар Қирғизистон ҳукуматига жўнатилган 24-мурожаатида муаммони ер алмашиш йўли билан ечиш ташаббусини илгари сурган. Агар бу таклиф икки давлат ҳукумати томонидан ижобий ҳал этилса, Барак анклавидан Қирғизистонга йўлак очилади ва қишлоқ аҳли чегара муаммосидан қутулади.
XS
SM
MD
LG