Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:13

Туркияда самолёт ўғирланди


Аваз Алиев Туркиянинг “Атлас-Жет” хусусий авиакомпаниясига қарашли йўловчи самолёт Шимолий Кипрдан Истанбулга қараб парвоз қилаётган пайтда икки номаълум шахс томонидан қўлга олинди.

Самолётда 136 йўловчи ва экипажнинг олти аъзоси бор эди.

“Атлас-Жет” раҳбари Тункай Дўғонер сўзларига кўра, самолёт ўғрилари экипаждан Эрон ёки Сурияга учишни талаб қилган. Бироқ учувчилар ёнилғи қўйиш кераклигини баҳона қилиб, Туркиянинг Анталия шаҳридаги аэропортга қўнган.

Самолёт қўнганидан сўнг юзага келган вазиятдан фойдаланиб кўпгина йўловчилар ундан қочиб чиқишга муваффақ бўлди ёки кўплари озод этилди. Учувчилар ҳам кабина деразасидан сакраб омон қолди. Бироқ жиноятчилар қўлида 4 йўловчи ва экипажнинг икки аъзоси қолиб кетди.

Анталия аэропортига қўнганидан беш соат ўтиб, самолёт ўғрилари полицияга таслим бўлди ва гаровдагиларнинг барчасини озод этди.

Туркия ички ишлар вазири Осман Гунешнинг маълум қилишича, самолёт ўғриларидан бири туркиялик, иккинчиси эса Сурия паспортига эга фаластинликдир.

Хабарларга кўра, самолёт ўғрилари араб тилида гапирган ва ўзларини “Ал-Қоида” аъзолари сифатида таништирган.

Воқеанинг айрим шоҳидлари жиноятчилар ихтиёрида портловчи модда бўлганини ҳам айтмоқда.
XS
SM
MD
LG