Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:02

“Аср вабоси”и терапиядан устун келмоқда


Тожикистонда 2006 йил февралдан шу вақтга қадар орттирилган иммун танқислиги вируси – ОИТВни даволаш учун антиретровирус терапияси олаётган юздан ортиқ беморнинг 20 нафари вафот этди.

Республика ОИТС маркази вакиласи Матлуба Раҳмонова сўзларига кўра, антиретровирус терапияси беморларда иммунитетни кучайтиришга ёрдам беради. Аммо одатда беморлар аҳволи жуда оғирлашиб қолгандан кейингина бу даволаш усулига мурожаат этади. Мазкур терапияни олаётган юздан ортиқ бемордан вафот этган 20 таси ҳам, биринчидан, даволаниш жараёнини жуда кеч бошлаган, иккинчидан, даволаниш қоидаларини бузган.

М.Раҳмонова антиретровирус терапияси гиёҳвандлик моддаларини мунтазам истеъмол қиладиган беморларга тавсия этилмаслигини маълум қилди. Шунингдек, у Тожикистонда ОИТВни юқтираётганлар сони йилдан-йилга кескин ўсиб бораётганини билдирди.

Расмий маълумотларга кўра, Тожикистонда ҳозир ОИТВни юқтирган 872 киши расман рўйхатга олинган. Уларнинг 719 нафари эркаклар ва 153 нафари эса аёллардир.

М.Раҳмонова норасмий маълумотлар мамлакатда ОИТВ юқтирганлар сони аслида расмий кўрсаткичдан ўн баробар ортиқлигини таъкидлади.

Маълум бўлишича, илгари ОИТВ гиёҳвандлар ўртасида кўпроқ қайд этилган бўлса, сўнгги йилларда касалликни жинсий алоқа орқали юқтирганлар сони ортмоқда. Агар 2000 йилда шундай беморлар сони 14 фоизни ташкил қилган бўлса, жорий йилнинг олти ойи давомида бу кўрсаткич 18 фоизга етган.

М.Раҳмонованинг айтишича, 2004 йилдан бери Тожикистонда ОИТВ юқтирган 22 ҳомиладор аёл ҳам расман қайдга олинган. Бу аёллардан туғилган 19 чақалоқдан икки нафарининг қонида ОИТВ мавжудлиги аниқланган.
XS
SM
MD
LG