Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:16

Қозоғистонда болаларни турли мақсадларда эксплуатация қилиш кўпаймоқда


Қозоғистонлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларининг мамлакатда болаларни эксплуатация қилиш муаммосини бартараф этиш ва унга жамоатчилик эътиборини қаратишга уринишлари самарасиз бўляпти.

Қозоғистондаги “Инқироз маркази” нодавлат ташкилоти раҳбари Наталья Усачёва сўнгги вақтларда нафақат ёш болаларни эксплуатация қилиш, балки улар билан савдо қилиш ҳолатлари ҳам кўпайиб бораётганидан ташвиш билдирди.

“Ҳозир Қозоғистонда гўдакдан тортиб қариягача қулликка тушиши эҳтимоли жуда катта. Аммо одам савдогарларни ўз эътиборини ёш болаларга ҳам қаратаётгани даҳшатлидир. Болалар тиламчилик, гиёҳвандлик моддалари савдосига жалб этилмоқда. Улардан жинсий мақсадларда, порнобизнесда фойдаланилаётир”, - дейди Н.Усачёва.

Қозоғистонда болалардан автобусда чипта тарқатиш, сотувчилик каби ишларда фойдаланиш ҳам кенг тарқалган. Мамлакатнинг ўзидаги ва қўшни давлатлардан келтирилаётган болаларни эксплуатация қилиш, қулликка сотиб юбориш ҳолатлари хатарли тус олмоқда. Болага мумай даромад манбаи сифатида қараётган одам савдогарлари эса ўзини анча эркин ҳис этаётир. Бу иллатларга қарши курашиш мақсадида қабул қилинаётган қонунлар эса қоғоздагина қолиб кетяпти.
XS
SM
MD
LG