Қирғизистонда парламент доимо амалдаги ҳукуматга мухолифатда бўлиб келган. 2005 йилда собиқ президент Асқар Ақаевнинг ҳукуматга мойил парламент ташкил этишга уриниши мамлакатда “лола инқилоби” рўй беришига олиб келди.
Таҳлилчилар амалдаги президент Қурманбек Бақиев ҳам “Оқ йўл” ҳукмрон партиясини ташкил этиб, А.Ақаевнинг хатосини такрорлаётганини таъкидламоқда.
“Бу сунъий партиядир. Чунки “Оқ йўл” таркибига кирган бошқа сиёсий ҳаракатларни бирлаштирувчи ягона ғоя йўқ. Уларнинг барчаси ҳокимиятга эга бўлиш учунгина ҳокимият атрофига бирлашмоқда”, - деди таниқли сиёсатчи Эмил Алиев.
“Оқ йўл” партияси Қ.Бақиев раҳбарлигида ҳукуматга мойил 7 партиянинг бирлашувидан 15 октябрь куни ташкил этилди. Қирғизистон қонунчилиги мамлакат президентининг сиёсий партияларга раҳбарлик қилиши ва уларда иштирок этишини тақиқлайди. Шу сабабли “Оқ йўл”нинг биринчи қурултойида партия раислигига сайланган Қ.Бақиев эртаси куни, яъни 16 октябрда бу лавозимдан воз кечди.
Янги ташкил этилган партия ҳали биринчи қадамини ташламай турибоқ ички низолар гирдобига тушиб қолди.
“Бизнинг партия энг кўп сонли ва нуфузлидир. Бироқ “Оқ йўл” сиёсий кенгаши аъзолигига партиямиздан бирор киши киритилмади. Ҳолбуки, янги партияга қўшилганларнинг энг кўпи “Янги Қирғизистон” аъзолари эди. Бу бизни жуда ҳайрон қолдирмоқда”, - деди “Янги Қирғизистон” партияси лидери Исмоил Исоқов.
Сиёсатшунос Бақит Бешимов сўзларига кўра, президент партияси ташкил этилишини Қирғизистоннинг Россия ва Қозоғистон сиёсий модели йўлига ўтиши сифатида талқин қилиш мумкин. Бу ҳолатда минтақадаги “демократия оролчаси” ҳисобланган Қирғизистонда ҳам авторитар тузум куртаклари пайдо бўлади.
Қирғизистондаги мухолифатчилар кучли ҳокимият партияси ташкил этилганидан ташвишда. Шунинг учун ҳам мухолифатдаги айрим партиялар бирлашуви юзасидан музокаралар бошланган.
“Кунни кун, тунни тун демай музокаралар ўтказяпмиз. Бугунги вазиятнинг ўзи мухолифатни бирлашишга мажбур қилмоқда. Бунинг маҳсули сифатида мамлакатда кучли ва қудратли мухолифат партияси яратилади”, - деди “Оқ шумқор” партияси лидери Қубатбек Байболов.