Амударё ва Сирдарё ҳавзаси давлатлари ўртасида анчадан буён давом этаётган сув жанжали Евроосиё иқтисодий ҳамжамиятининг Душанбедаги саммитида узил-кесил ҳал бўлиши кутилган эди. Бироқ Ўзбекистон томони Марказий Осиё дарё сувларидан фойдаланишга оид концепцияга имзо чекмади.
Тожикистон мелиорация ва қишлоқ хўжалиги вазири Саид Ёқубзоднинг айтишича, Ўзбекистонга Тожикистон томонидан концепцияга киритган таклифлар ёқмаган.
“Биз трансчегара дарёлари қирғоқларини мустаҳкамлашда бу дарёлар сувидан фойдаланадиган барча давлатлар тенг ҳисса қўшиши кераклигини таклиф этдик. Чунки қирғоқлар мустаҳкам эмаслиги сабабли тошқинлар вақтида сув бошида жойлашган давлатлар, жумладан, Тожикистон катта иқтисодий зарар кўряпти. Масалан, Амударёга қуйиладиган Панж дарёси қирғоқларини мустаҳкамлаш учун биргина 2006-2007 йилларда Тожикистон ҳукумати 10 миллион доллар сарфлади. Шу дарё сувидан фойдаланиб турган Ўзбекистон ва Қозоғистон нега бу ишга пул ажратмайди”, - дейди С.Ёқубзод.
Унинг сўзларига кўра, 1950 йил қурилган Қайроққум сув омбори туби лойқага тўлиб қолган. Агар ҳар квадрат метр майдонни махсус техника ёрдамида тозалаш учун 1 доллар талаб қилиниши ҳисобга олинса, сув омборини лойқадан тозалашга 1 миллиард доллар зарур.
“Лекин Тожикистонда бундай маблағ йўқ. Хўш, нега Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳам шу омбордан сув олса-ю, харажатлар фақат Тожикистон зиммасида бўлиши керак? Нега биргаликда таом ейилган идишни фақат тожиклар ювиши керак”, - деди С.Ёқубзод.
Гидротехника ва мелиорация илмий тадқиқот институти директори Яраш Пўлатов концепция имзоланмай қолганига Тожикистоннинг таклифларигина эмас, балки Ўзбекистоннинг 5 таклифи ҳам сабаб бўлганини маълум қилди.
“Бу таклифлардан энг муҳимига тўхталмоқчиман. Ўзбекистон таклифига кўра, Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги сув ва энергетика масалалари Туркманистон иштирокисиз кўриб чиқилмаслиги керак. Чунки Амударё сувидан фойдаланиш борасида бу икки давлат ўзаро шартнома имзолаган.
Шунингдек, Ўзбекистон ўзи, Қозоғистон ва Туркманистон розилигисиз Тожикистон ва Қирғизистонда гидроэнергетик иншоотлар қурилмаслиги шартлиги ҳам концепцияга расман киритилишини таклиф қилди. Бундай вариант концепцияда бор. Аммо бошқачароқ. Яъни дарёнинг қуйи оқимидаги давлатлар розилигини сўраш эмас, балки қурилишлардан уларни огоҳлантириш. Бироқ бизнинг фикрларимиз, таклифларимиз фақат қўшни Ўзбекистон томонидан қабул қилинмади. Қолган давлатлар бу ҳужжатни имзолади”, - деди Яраш Пўлатов.
Мустақил кузатувчилар қуйи оқимдаги давлатлар таклифлари сув бошидаги давлатлар томонидан қабул қилинмаса, улар Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг иқтисодий босими остига қолиши эҳтимоли мавжудлигини уқтирмоқда.
“Иқтисодий жиҳатдан кучли қўшнилар таклифлари инобатга олинмаса, Қозоғистон ва Ўзбекистон Тожикистон ҳамда Қирғизистондаги гидроэнергетик лойиҳаларнинг амалга ошишига тўғоноқ бўлиши мумкин”, - дейди кузатувчи Шодибек Қодиров.
Душанбедаги учрашувлар натижа бермагандан сўнг Ўзбекистон ва Тожикистоннинг тегишли идоралари бу муаммони ечишда халқаро экспертларни жалб қилиш таклифини киритди.
Тожикистон мелиорация ва қишлоқ хўжалиги вазири Саид Ёқубзод концепция имзоланиши билан боғлиқ муаммо 2008 йилнинг биринчи кварталига қадар халқаро экспертлар ёрдамида ҳал этилиши ва минтақадаги сув жанжали яқин орада узил-кесил ҳал этилишига ишонч билдирмоқда.