Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:31

Қозоғистон ЕХҲТга раислик қилиш масаласи ойдинлашади


29 ноябрь куни Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Мадридда ўтадиган йиғинида Қозоғистоннинг 2009 йилда мазкур ташкилотга раислик қилиш иддаоси юзасидан якуний қарорга келинади.

Бундан бир неча кун аввал Венада ЕХҲТ вакиллари билан учрашган Қозоғистон мухолифати аъзолари расмий Остонанинг 2009 йилда тузилмага раислик қилишига қарши эканини маълум қилди. Улар Қозоғистон ҳукумати мамлакатда мухолифатга йўл бермаётгани, сўз ва матбуот эркинлигини бўғаётгани, инсон ҳуқуқлари ҳимоясини таъминламаётганини билдирди.

Мухолифат учрашувда тузилма вакилларига Қозоғистоннинг ЕХҲТга раислик қилиш истиқболини белгилашга қаратилган ўзига хос “йўл харитаси”ни топширди.

Рўйхатдан ўтмаган “Олға” партияси вакили Владимир Козлов Қозоғистон ЕХҲТга раислик қилиш қарорида қатъий бўлса, ушбу “йўл харитаси”да илгари сурилган талабларни бажариши шартлигини таъкидлади.

“Йўл харитаси” ишлаб чиқиш ташаббуси “Олға” партиясига тегишли. Уни мухолифатдаги 120дан ортиқ партия ва жамоат ташкилоти қўллаб-қувватлади”,- деди В.Козлов.

Унинг сўзларига кўра, “йўл харитаси”да Қозоғистон ЕХҲТга рислик қилиш йўлида қандай ишларни амалга ошириши кераклиги кўрсатилган. Жумладан, ҳужжатда Нурсултон Назарбоевнинг бир умр президент лавозимида қолишини чеклаш, мухолифатдаги партияларни рўйхатга олишга тўсиқлар йўқотилиши, Халқлар ассамблеяси ва парламент аъзоларининг президент томонидан тайинланишига чек қўйиш каби талаблар бор.

“2011 йилга келиб мамлакат ушбу шартларни тўлиқ бажариб, ЕХҲТга раислик қилишга лойиқ ҳақиқий демократик давлатга айланмоғи лозим”,- деди В.Козлов.

Қозоғистон ҳукумати эса мухолифатнинг бу каби босимларига ён бермоқчи эмас.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати вакили Илёс Умаровнинг таъкидлашича, Қозоғистоннинг 2009 йилда ЕХҲТга раислик қилиш масаласида вазирликнинг позицияси илгаригидек қолмоқда.
XS
SM
MD
LG