Маросимда Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзоулуғбек Абдусаломов И.Каримовга қайта сайланганлик ҳақидаги гувоҳномани топширди.
Шундан кейин икки президентлик муддати 18 йилга чўзилиб кетган фуқаро Ислом Абдуғаниевич Каримов энди учинчи марта Қуръони карим ва Ўзбекистон конституциясига қўлини қўйиб, ўзбек халқига садоқат билан хизмат қилишга, республиканинг конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этишга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига кафолат беришга ва Ўзбекистон президенти зиммасига юклатилган вазифаларни виждонан бажаришга тантанали қасамёд қилди.
Ўзбекистон конституциясининг 92-моддасига кўра, қасамёд келтилгандан бошлаб янги сайланган президент ўз вазифасига киришган ҳисобланади.
Шу ерда эслатиб ўтиш жоизки, И.Каримов қўлини қўйиб тантанали қасамёд қилган конституцияда бир фуқаро қаторасига икки мартадан ортиқ президент бўла олмаслиги ёзилган.
Нима бўлганда ҳам, учинчи президентлик муддати билан ўзбек халқи учун янги етти йиллик давр бошланди. Кузатувчи ва сиёсатчилар бу давр ўзбекистонликлар учун хайрли бўлишига шубҳа билдирмоқда.
Лондондаги халқаро муносабатлар қироллик институтининг Марказий Осиё бўйича мутахассиси Юрий Фёдоров И.Каримов ўз халқига 18 йил давомида бера олмаган фаровонликни келаётган 7 йил давомида беришига асослар йўқлигини таъкидлади.
“Чунки омманинг ҳаётини яхшилаш учун И.Каримов режими бошқарув усули, хусусан, ижтимоий-иқтисодий йўналишни ўзгартириши лозим. Бу режим 18 йил давомида яратган тизимни эса ўзгартириш осон бўлмайди. Айниқса, Ўзбекистон шароитида бундай радикал ўзгаришларни амалга ошириш мумкинлигига ишониш қийин. Шунинг учун И.Каримовда халқнинг турмушини яхшилаш нияти бўлган тақдирда ҳам ижобий ўзгаришлар қилиши мумкин, дея олмайман”,- деди Юрий Фёдоров.
Шу сабабдан у кейинги йил давомида халқнинг норозилиги янада кучайишини башорат қилди.
“Андижон воқеаларини эслайлик, бу нафақат қийналган халқ норозилиги, балки нисбатан ўзига тўқ бўлган табақа, яъни ҳукумат сиёсатида ҳафсаласи пир бўлган тадбиркорларнинг исёни эди. Албатта, И.Каримов халқаро ҳамжамиятни Андижон воқеаларини исломий террорчилар уюштирганига ишонтиришга ҳаракат қилди. Лекин кейинги икки-уч йил ичида Ўзбекистоннинг бошқа минтақаларида ҳам турмуш қийинчиликлари туфайли кўчага чиққанлар бўлди. 18 йил ичида И.Каримов режими жаҳондаги энг репрессив режимга айлангани ва ҳатто Андижон исёнини қонли бостирганига қарамай, Ўзбекистоннинг 28 миллионлик халқи ўз норозилигини ифода қилишга қўрқиб қолган, деб ҳам бўлмайди. Шу сабабли агар ўзбекистонликларнинг турмуши оғирлашиб борган сари ҳукумат ва халқ ўртасида очиқ қарама-қаршиликка олиб келувчи норозиликлар эҳтимоли ошаверади”,- дейди Юрий Фёдоров.
Ўзбекистондаги “Эрк” демократик партияси етакчиси Муҳаммад Солиҳ И.Каримовнинг конституцияга зид равишда учинчи марта ҳокимиятга келганига халқаро ҳамжамият беписандлик қилгани Тошкент режими оёғидан тушовини ечгани, лекин халқ яна етти йил бу режимнинг қатағонларига чидай олмаслигини таъкидлади.
Профессор Юрий Фёдоров ёши 70га етган И.Каримовнинг учинчи президентлик муддати даврида унинг атрофидаги гуруҳлар ўртасида ҳокимият учун кураш бошланишини ҳам башорат қилади.
“И.Каримов ўзи учун бир ворисни танламади, чунки у кетгандан кейин унинг ва оиласининг хавфсизлигини кафолатлай оладиган одам бугун Ўзбекистонда йўқ. Шунинг учун у кетгандан кейин Ўзбекистонда вазият ўта кескинлашишини ишонч билан айтишим мумкин. Яъни И.Каримовнинг 18 йиллик ҳукмронлиги пайтида ўрталаридаги зиддият янада кучайган кланлар, қолаверса, бу даврда тизим ичида умумий манфаатлар асосида яралган гуруҳларнинг ҳокимият учун кураши билан боғлиқ бўҳрон вужудга келади. Албатта, бу гуруҳларда ёши бир жойга бориб қолган И.Каримов ўзининг етти йиллик муддатини охиригача ўтайдими, яъни бу давр ичида у ҳаёт бўладими, деган саволлар юзага чиқиши табиий. Шунинг учун бўлажак курашда қандайдир устунликка эришиш учун улар аллақачон ҳокимият учун курашни бошлаб юборганига ҳеч шубҳам йўқ”,- дейди Юрий Фёдоров.