Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:30

Ўзбек санъатининг суғур куни


Яқинда АҚШга ижодий сафар қилган тошкентлик рассом Вячеслав Охунов ўзбек санъатини бир жойда қотиб қолган, деб танқид қилди ва унинг аҳволини “Суғур куни” фильмидаги телбаомуз ҳолатга менгзади.

“Дунл санъат оламининг қайси тарафга кеталтганини англамаслик, лш рассомларнинг изланиш ўрнига бир жойда қотиб қолгани Ўзбекистон расмий санъатининг бугунги аҳволидир. Булар баробарида лш ўзбек рассомлари Сталин, Брежнев замонидаги темир исканжани Каримов режимидан топганига хурсанд”,- деб ёзади В.Охунов “Ўзбек санъатининг суғур куни” мақоласида.

“Ўзбекистондаги аҳвол Американинг “Суғур куни” фильмини эслатади. Бу фильм қаҳрамонининг эртаси йўқ. У ҳар куни бир хил яшашга маҳкум”,- дейди рассом.

В.Охуновнинг айтишича, бир вақтлар яхшигина изланишлари билан шуҳрат қозонган ўзбек санъати “китч” аталмиш этнореал расмлар чизишга киришиб кетди.

“Ўзбек этнореал санъати маҳаллий бозорнинг бачкана диди яратган эҳтилж маҳсулидир. Ўзбекистонда санъатнинг майда тижоратга айлантирилиши ўзбек тасвирий санъатини интеллектуал ғарибликка мубтало қилди”,- дейди В.Охунов.

“Ўзбек санъати санъатдан бехабар жоҳил ва авомларнинг қўлига тушиб қолган”ини айтган рассом бу сўзларига Қуръондан ҳужжат келтиради:

“Сизларга шайтонлар кимга тушишини айтиб берайми? Улар ўта уйдирмачи ва ўта гуноҳкорларга туширилар. Улар шайтонларга қулоқ осарлар. Ва уларнинг кўплари ллғончилардир. Ва шоирларга гумроҳлар эргашурлар. Уларнинг ҳар водийда дайдишини ва ўзлари қилмайдиган ишларни айтишини кўрмадингми? Магар иймон келтириб, солиҳ амаллар қилганлар, Аллоҳни кўп зикр этганлар ва мазлум бўлганлардан кейин нусрат қозонганлар ундай эмаслар. Зулм қилганлар эса тезда қайси ағдарилиш жойига ағдарилишларини билурлар”.

Вячеслав Охунов кейинги пайтда Германия, Греция, Италия, Франция ва АҚШда ўз санъатини тақдим қилди. Каримов режими ҳақида ҳикоя қилувчи “Кўрлар хилбони” ва “Боши берк кўча” номли асарлари Европа ва АҚШ томошабинлари диққатига ҳавола қилинди.

Тошкентлик санъатшунос, “Ўзбекистон санъати” журнали бош муҳаррири Нодир Норматов Вячеслав Охуновнинг фикрларига қўшилмайди.

“Санъат сувга ўхшаган нарса. Уни ҳар хил шаклларда кўришимиз мумкин. Шунинг учун, ўйлайманки, унинг бу даъволари асоссиз. Дейлик, кўргазмага кирсангиз, исталган жанрда тасвирий санъат намуналарини кўриш мумкин”,- деди Н.Норматов.

Н.Норматов назарида Ўзбекистон санъатининг дунл санъати манзарасидаги ўрни бутунлай бўлакча.

“Ўзбек тасвирий санъати, деган тушунча бор. Лекин ўзимизда бўлган бу тасвирий санъат олдин мудраб лтган бўлган. Агар Хоразмдаги, Сурхондарлдаги, Самарқанддаги тарихий обидаларни ковласангиз, ўша ерлардан тасвирий санъат намуналари ҳам, ҳайкалтарошлик намуналари ҳам чиқяпти. Бизда тасвирий санъат исломгача эмас, ислом даврида ҳам ривожланган. Бу кўпроқ қўллзмаларда, миниатюраларда акс этган. Ҳозир буларни лшларимиз ўрганиб, янги оқимлар пайдо бўлди. Айниқса, лшлар орасида Файзулла Аҳмадалиев, Акмал Нур ва шунга ўхшаган рассомларимиз деворий суратларни ўзлаштириш орқали ўзбек тасвирий санъатини ривожлантиряпти. Ўзбек заминида шу кунгача турли динлар ҳукмронлик қилган ва ўрнини бошқасига бўшатиб бераверган. Аммо халқ ижодкорлиги қолаверган. Ҳозирги лшларимизда Ғарб мактабидан кўра Шарқ мактабига қараб интилиш кўзга ташланяпти”,- дейди Н.Норматов.

Унинг сўзларига кўра, замонавий Ўзбекистонда санъатга чекловнинг ўзи йўқ. Рассомлар ҳар қандай асарни кўргазмага қўйиши мумкин.

“Ҳозирги кунда одамларнинг дунлқараши бутунлай ўзгарган. Тошкентда Санъат музейида Беллолининг “Яланғоч алл” асари бўларди. У ҳар доим осиғлиқ турарди ва ҳеч ким ҳеч нарса демас эди. Бу асар журналда чиққанда ҳам одамлар яхши қабул қилган. Лекин ўша пайтдаги силсий арбоблар асар босилиб чиққан журнал ходимларининг анча пўстагини қоққан эди”, - деди Н.Норматов.

Нодир Норматов эътирозига сабаб бўлган Вячеслав Охунов демократия ва ҳурфикрликни севгувчи рассом сифатида шуҳрат топган.
XS
SM
MD
LG