Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:32

Пулинг бўлса халтада...


Қозоғистонда ёшларни давлат гранти асосида хорижга таҳсил олиш учун юборадиган “Болашак” халқаро дастурлар маркази орқали 40 талаба чет элда ноқонуний равишда ўқиб юргани аниқланди.

Иқтисодий жиноятлар ва коррупцияга қарши кураш агентлиги матбуот котиби Абдурали Бўлибоевнинг маълум қилишича, бу жиноятда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазири ўринбосари Алижон Бралиевнинг қўли борлиги аниқланган.

“Вазир ўринбосари ўша пайтда “Болашак” халқаро дастурлар маркази президенти эди. Тест синовларидан етарлича балл тўплай олмаганига қарамай, 40 талаба хорижга ўқишга юборилган. Улар ҳозир Европа ва Америка ўқув юртларида таҳсил олиб юрибди. Вазир ўринбосари устидан эса прокуратура жиноят иши қўзғаган”,- деди А.Бўлибоев.

Бироқ маҳаллий матбуот А.Бралиев устидан қўзғатилган жиноят иши тўхтатилгани, унинг бу ишга алоқадор эмаслиги аниқлангани ҳақида ёзди. Хабарларда 40 талабани ноқонуний равишда хорижга ўқишга жўнатишга масъул бўлган амалдорларни топиш ишлари давом этаётгани айтилган.

Қозоғистонлик ёшларнинг кўпчилиги, жумладан, Ўлжас Нуралиев ҳам “Болашак” орқали чет элда ўқиш, албатта, пулга бориб тақалишига ишонади.

“Болашак” стипедияси тоза ва одил йўл билан қўлга киритилаётгани йўқ. Бу дастур орқали хорижга кетаётганлар, асосан, бойларнинг болалари. Улар пора бериш орқали хорижга юбориляпти. Бу ҳозир ҳеч кимга сир эмас”,- дейди Ўлжас.

Олмаотада таҳсил олаётган ўзбекистонлик Нодир эса “Болашак” атрофидагига ўхшаш можаро илгари Ўзбекистонда ҳам кузатилганини билдирди.

“Ўзбекистонда ёшларни хорижда ўқитиш, қайтиб келганидан сўнг уларнинг билимидан мамлакат ривожи учун фойдаланиш учун “Умид” жамғармаси ташкил этилганди. Аввалига иқтидорли ёшларни хорижга юборган бу жамғарма кейинчалик амалдорлар ва пулдорларнинг фарзандлари чет элга енгил чиқиб кетишини таъминлайдиган идорага айланганди. Шунинг учун кейинчалик бу жамғарма ёпилди”,- деди Нодир.
XS
SM
MD
LG