У ҳозирги пайтда А.Соиповнинг иши тергов муддати тугагани муносабати билан тўхтатиб қўйилганини билдирди. Аммо вазир бу ишни қайта очиб, унинг боришини қаттиқ назорат қилишга ваъда берди.
М.Қўнғантиевнинг маълум қилишича, тергов А.Соипов ўлимига сиёсий, диний ёки гиёҳвандлик моддалари билан боғлиқ можаро сабаб бўлган бўлиши мумкинлигини тахмин қиляпти. Фаразларнинг ҳаммаси яна бир карра ўрганилиб, уларнинг энг истиқболлиси бўйича тергов давом эттирилади.
Ўшлик истеъдодли журналист А.Соипов ўлдириб кетилгандан кейин Ички ишлар вазирлиги қисқа муддат ичида унинг қотилларини топишга ваъда берганди. Мазкур иш билан шуғулланаётган терговчилар жиноятни очиш учун одатда бу ишга ажратилажак икки ойга яна бир ой қўшиб берилишини сўраганди. Аммо орадан уч ярим ой вақт ўтиб ҳам тергов бирор арзирли натижага эриша олгани ҳақида маълумотлар берилмаганди.
Ички ишлар вазири баёнотидан кейин Алишер Соипов қотилларини топиш бўйича терговни кузатиб турган кўпчилик қирғизистонликларда, жумладан, унинг ҳамкасбларида мазкур ишнинг охирига етишига умид уйғонган.
“У ерда қотилнинг Ўзбекистонда бўлиши мумкинлиги ҳақида ҳам тахмин айтилди. Биз Қирғизистон расмийлари Ўзбекистон билан муносабатга путур етказмаслик учун ишни бости-бости қилиб юборишидан хавотирлангандик. Лекин бу тахмин ҳали ҳам терговнинг асосий йўналишларидан бири экан, ундан воз кечмасликларига умид бор”,- дейди Уруш ва тинчликни ёритиш институтининг Марказий Осиё давлатлари бўйича минтақавий директори Қумар Бекбўлатов.
Қирғизистонлик сиёсий шарҳловчи Ғанижон Холматов ҳам ички ишлар вазири баёноти аввалгиларидан кўра анча жиддий эканини таъкидлади.
“Бир неча йиллардан бери содир этилган буюртма қотилликлар, депутатларнинг ўлдирилиши, қолаверса, Қорасув бозорида қаторасига 3 та бозор раҳбарининг отилиши ва ниҳоят ҳамкасбимиз А.Соиповнинг отилиши ўз-ўзидан қирғиз милицияси олдига ҳаëт-мамот масаласини қўймоқда. Айниқса, офицерлар учун номус масаласига айланган. Янги вазир буни тўлиқ ҳис қила олди. Менимча, милиция энди ўзининг обрўсини тиклаши керак”,- деди Ғ.Холматов.