Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:55

НАТО баёноти Россияни жазавага солди


http://tbn0.google.com/images?q=tbn:Os0P9sHrwCo1-M:http://www.dkb.gov.ru/images/gerb.gif НАТО вакили Роберт Симмонснинг Ўзбекистон альянс аъзолари, жумладан, АҚШга ўз ҳарбий базаларидан фойдаланишга рухсат беришга тайёр эканини билдиргани тўғрисидаги баёноти Россияда жазава билан қарши олинди.

5 март куни НАТО бош котибининг Марказий Осиё ва Кавказ давлатлари бўйича махсус вакили баёноти Россияда кўплаб талқинларга ва мунозараларга сабаб бўлди.

“Тушунишимча, Ўзбекистон Германиядан ташқари НАТОнинг бошқа аъзоларига ҳам Ўзбекистондаги ҳарбий базалардан фойдаланишга рухсат бермоқчи. Биз буни олқишлаймиз. Мен барча тафсилотларни билмасам ҳам НАТОнинг бошқа давлатлари, шу жумладан, АҚШ энди Ўзбекистондаги иншоотлардан яна фойдаланмоқда”,- деган эди НАТО мулозими.

“АҚШ қўшинлари ўзбек базаларига қайтмоқда”, “Ўзбекистон Хонободдаги базани НАТОга беришга тайёр”, “Ўзбекистон НАТО билан дўстликни тикламоқда”. Бу кечадан буён Россиянинг етакчи нашрларида пайдо бўлган мақолалар сарлавҳалардир. Бундай баландпарвоз сарлавҳалар остида Ўзбекистон ва Ғарб давлатлари ўртасидаги муносабатлар илиқлашганидан Москванинг аламзаликни пайқаш қийин эмас.

Россия оммавий ахборот воситаларида Р.Симмонс баёноти Ўзбекистон гўё АҚШнинг Хонободдаги ҳарбий базасига қайтишига рухсат бераётир, қабилида талқин этилди.

Ўзбекистонни ўз ичига олувчи Россия етакчилигидаги ҳарбий-сиёсий блок - Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти НАТО расмийсининг баёнотига кескин муносабат билдирди.

Ташкилот матбуот вакили Виталий Стругавец НАТО расмийсини пухта ўйланган хатога йўл қўйганликда айблади.

“У истакни воқелик сифатида тақдим қилди. Бу, юмшоқ қилиб айтганда, обдон ўйланилган информацион хато эканини ҳам инкор қилиб бўлмайди”,- деди В.Стругавец.

Россия бошқарувидаги ҳарбий блок расмийси Ўзбекистон ўз ҳарбий базасини АҚШ тасарруфига беришга ҳақли эканини, бироқ бу борада Россияни олдиндан огоҳлантириши шартлигини ҳам билдирди.

“Бундай масалаларни ҳал этиш Ўзбекистоннинг ҳуқуқидир. Бироқ Коллектив хавфсизлик тўғрисидаги шартномага ва Россия Федерацияси билан имзоланган икки томонлама келишувга биноан учинчи давлатлар билан ҳарбий соҳадаги ҳамкорлик форматининг ўзгариши ҳақида расмий Тошкент ўз иттифоқчиларини хабардор қилиши шарт”,– деди В.Стругавец.

Россия мулозими Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг январь ойида Тошкентга ташриф буюрган АҚШ Марказий қўмондонлиги қўмондони адмирал Уильям Фэллон билан нима ҳақда гаплашгани номаълум қолаётганидан ҳам афсус билдирди.

“АҚШнинг Марказий Осиё минтақасида энг муҳим ўрин тутувчи Ўзбекистонда ўз позициясини қайта тикламоқчи бўлаётгани тушунарлидир”,– деди у.

Ўз навбатида, АҚШ томони НАТО мулозимидан келтирилган иқтибос юзасидан тушунмовчилик юзага келганини айтди. АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси матбуот атташеси Молли Стивенсоннинг таъкидлашича, АҚШ ва Ўзбекистон ўртасида бирор ҳарбий иншоотдан фойдаланиш борасида келишувлар мавжуд эмас. АҚШ ҳарбийларининг Ўзбекистондаги объектлардан фойдаланиши эса жуда чекланган.

“НАТО халқаро кучлари таркибида бўлган америкаликларга Термиз орқали Афғонистонга ўтишга рухсат берилиши мумкин. НАТО мулозими Ўзбекистон томони америкаликларнинг Термиз орқали Афғонистонга ўтказишга тайёрлигини назарда тутган. АҚШ Ўзбекистондан ҳарбий база сўраётгани йўқ. Бу масала январь ойида Тошкентга келган адмирал Фэллоннинг кун тартибида ҳам бўлмаган. Айни пайтда бу масала АҚШнинг бирор раҳбари кун тартибида ҳам йўқ”,– деди Молли Стивенсон.

Ўзбекистон ҳукумати 2005 йилги Андижон воқеалари ортидан АҚШни Афғонистондаги ҳарбий амалиётлар учун фойдаланилган Хонободдаги ҳарбий базадан қувиб чиқарган, КХШТдаги иштирокини тиклаб, Россия билан ҳарбий иттифоқчилик тузган.

Бир неча йиллик сиёсий адоватдан сўнг ўтган йил сўнггида президент И.Каримов ўзининг Ғарб давлатлари ва АҚШ билан муносабатларни ривожлантириш тарафдори эканини билдирганди.

Таҳлилчилар фикрича, янги муносабатлар Ғарб билан ҳарбий ҳамкорликни кенгайтиришни ҳамда Россиядан бир қадар узоқлашни назарда тутиши мумкин.
XS
SM
MD
LG