“Озодлик”, аввало, Ўзбекистонда машҳур бўлган шахсларнинг ўзбек халқига йўллаган табрикларини тинглади.
Фаррух Зокиров: Бу халқимизда тикланган байрам. Совет даврида бу байрам қанақадир сабаблар билан йўқолиб кетган эди. Мана, ҳозир ҳамма байрам қиляпти. Халқимизга бу байрам қутлуғ бўлсин.
Ҳожиакбар Ҳамидов: Қадимда бутун дунë Ғарб ва Шарққа бўлинган. Наврўз қадимги Шарқ халқларининг байрами ҳисобланган. Ҳозирги Эрон ҳудудида мавжуд бўлган қадимги давлатларда бу байрам бундан 4500-5000 йил олдин нишонланган. Марказий Осиëда эса бундан 3000 йил олдин нишонлана бошлаган. Мен мана шу байрам билан бутун халқимизни чин қалбимдан табриклайман. Удумларимизни, қадриятларимизни ҳурмат қиладиган инсонларга дилимдаги энг яхши ниятларимни тилайман.
Насиба Абдуллаева: Мухлисларим дунëнинг қайси бурчагида яшашларидан қатъи назар, хонадонларида тинчлик бўлишини тилайман. Ҳар битта хонадонда бахт-саодат ҳукмрон бўлсин. Байрам муборак бўлсин.
Ортиқ Отажонов: Мана, ҳозиргина Бухородан Самарқандга Наврўз тантаналарида қатнашиш учун келдим. Ҳамма ер гуллаб турибди. Ўзбекистонда туғилиб ўсиб, ҳозир бошқа жойда яшаëтган бошқа миллат вакилларини, Россия, Қозоғистон ва бошқа чет давлатларда меҳнат қилаëтган юртдошларимизни янгиланиш байрами бўлган Наврўз билан чин қалбимдан табриклайман. Сизларга соғлиқ, омонлик тилайман. Қуëннинг туққан тепаси эмас, тўйган тепаси, деган мақол бор. Қаерда бўлсангизлар ҳам соғ-омон бўлинглар. Юртни қўмсаб юрибсизлар, мен буни биламан. Инсон мусофир бўлмагунча, мусулмон бўлмайди. Яхши кунларда келиб, тўйлар қилинглар. Биз бориб хизмат қиламиз. Россияда тўй қиламиз, деяëтганлар бор. Бориб хизматини қилаверамиз. Ҳаммани яна бир бор байрам билан табриклайман.
Рашид Ҳолиқов: Байрам бўлгандан кейин одамларнинг кайфияти яхши. Кўчалар безатилган. Катта опамнинг уйида сумалак қилишга йиғиламиз ҳар йили. Тошларини шақирлатиб, қозон ковлаймиз. Бунинг ҳам бир гашти бор. Ҳамма юртдошларимизга дунëнинг қайси бурчагида бўлишидан қатъи назар, биринчи бўлиб соғлиқ тилайман. Юзларидан табассум ҳеч қачон аримасин. Йил давомида баҳордай очилиб юришсин. Наврўз байрами ҳаммага муборак бўлсин.
Рус масалчиси Крилов қаҳрамони бўлган чумоли оч қоринга қўшиқ не ҳожат, деган эди. Бугун қорни тўқ ҳукумат амалдорлари қарс-бадабанг қилиб байрам қилаëтган бир пайтда бечора камбағалнинг ҳоли не кечди? Биз шу савол билан диссидент қўшиқчи Дадахон Ҳасанга мурожаат қилдик.
Дадахон Ҳасан: Бу байрам бизники бўлмаяпти. Бу байрам зодагонларники, амалдорларники, бойларники бўлиб қолди. Масалан, оддий инсондан, оддий деҳқондан кўчадами, бир қишлоққа борибми сўрасангиз, бу байрам бизнинг байрам эмас, дейди. Бизга бир воқеани айтиб беради. Уруш йилларида Фарғона канали қазилаëтган экан. Егани нон йўқ, овқат йўқ, ишчилар эрталабдан кечгача ишлар экан. Ҳамма ëқ исқирт бўлиб, кир босиб кетган. Аммо тепаликда бир оркестр данғир-дунғур қилиб, ишчиларни меҳнатга жалб қилиб турадими, мусиқа асбобларини чалиб тураркан. Кейин бир фарғоналик ҳалиги оркестрга қараб туриб: “Ош йўқ, нон йўқ, эгри карнайингдан ўргилай”, деган экан. Мана, ҳозир кўчаларимизда ўйин-кулгу бўлиб ëтибди. Баланд руҳда тантаналар бўляпти. Лекин бу оддий халқнинг тантанаси эмас. Мана шу ери бизга тўғри келмайди. Байрам халқники бўлса, кўчаларда, туманларда, вилоятларда бўлиши керак. У чинакам байрам бўлади. Лекин ҳозир бу маълум гуруҳларнинг байрами. Чўнтагида пули кўпайганларники, юзи ялтирганларники, башанг кийинганларники бўлиб қолди. Биз мустамлака пайтида буни орзу қилмаганмиз. “Марҳабо, жон марҳабо, Наврўзи олам”, деб қўшиқ айтганман. Чунки 1985 йилдами, 1986 йилдами Абдулла Орипов Наврўзни йўқ қилган-ку. Бу диний байрам, деб Наврўзга қарши шеър ëзган, унга қарши гаплар гапирган. Бу қўшиқ шунга қарши айтилган. Мен ўзи қўшиқда найза санчаман.
Наврўзнинг бошқа байрамлардан фарқи нимада? Наврўз тенглик, бирлик, баробарлик, дегани. Айнан Наврўз айëмида кун ва тун тенглашади. Умуман бу янги йилнинг бошланиши, демакдир.
Бу йил ўтган йилги Наврўзни қамоқхонада нишонлаган баъзи бир сиëсий маҳбуслар озодликка чиқди. “Озодлик” ана шундай маҳбуслардан бири Умида Ниëзовага боғланиб, унинг кайфиятлари билан қизиқди.
Озодлик: Ўтган йилги Наврўз эсингиздами?
Умида Ниëзова: Бундан бир йил олдин Наврўз куни мен Тоштурмада эдим. У ерда маҳбусларга ош дамлаб беришди. Лекин ҳар доимгидай тўрт деворнинг ичида бўлганингиздан кейин байрам унча татимайди. Чунки умумий ҳолатда сиз маҳбуссиз. Фақат ярим соатлик саëҳатга чиқиб келасиз. Шунинг учун байрам куни ва оддий кун у ерда бир-биридан фарқ қилмайди. Яхшиликка умид ҳар доим бўлади. Яхши ният қилиб, Худодан сўрайсиз. Лекин мен қамоқда ҳамма нарсага тайëр эдим. Ўзбекистоннинг оддий қизи бўлиб туриб мен ўзбекистонликларга фақат яхшилик тилашим мумкин. Мен Мўътабар Тожибоева ва бошқа ҳуқуқ ҳимоячиларини ҳар куни ўйлайман. Умид қиламанки, улар кейинги Наврўзгача уйида бўлади. Уларни Наврўз байрами билан табриклайман.
Бундан 3 йил олдин Наврўз арафасида Туркистон ўз куйчиси Рауф Парфидан айрилган эди. Бу йил “Сорос” жамғармаси чоп этган “Озодлик оҳанглари” китобининг бошидан Рауф Парфининг шеърлари ўрин олган.
Бу қандай каҳкашон, бу қандай иқлим,
Алдандимми туғилиб, ростми ë ëлғон.
Эй, менинг паришон, эй, шўрлик халқим,
Бағрим, қачон туғиласан сен, қачон.
......................
Ëниб айтдим, чексизликнинг чеки бор,
Чексизликнинг четларига етарман.
Мендан рози бўлинг, тириклар, дўст-ëр¸
Бир чимдим меҳрингиз олиб кетарман.
Ўзбекнинг довюрак шоири Юсуф Жума эса бу йил Наврўзни қамоқхона панжаралари ортида кутиб олди:
Қора халқнинг йўқдир нони,
Боласининг шакари йўқ,
Афсус, бундан юрт султони,
Каримовнинг хабари йўқ.
Тўралари нафсга навкар,
Ҳақ деган бир навкари йўқ.
Шоҳга қийин, шоҳ бехабар¸
Каримовнинг хабари йўқ.
Ўзбекистон мустақил бўлгандан кейин минглаб ўзбек ëшлари ўқиш учун худди осмонга бўй чўзган майсалар каби Туркияга йўл олди. Аммо уларнинг кўпчилиги Оқсарой тарафидан “исталмаган шахс”, деб эълон қилинди. Расмий Тошкент бу ëшларнинг демократияга ошно бўлишидан қўрқди чоғи. Пирмуҳаммад Туркияда ўқиб, Тошкент талаби билан орқасига қайтмасдан, ўша ерда қолиб кетган талабалардан бири.
Озодлик: Наврўзни мамлакат ташқарисида нишонлаëтганингизга неча йил бўлди?
Пирмуҳаммад: Ўзбекистонда Наврўзни охирги марта 1992 йилда нишонлаган эдим. Шундан бери мана 16 йил бўлди. Шунисига ҳам шукур. Баъзи бир Европа мамлакатларида Наврўз умуман қутланмагани учун кўпгина ҳамюртларимиз бундан ҳам маҳрум. Биз ҳеч бўлмаса, Туркияда Наврўзни хато шаклда бўлса ҳам қутлаб турамиз.
Озодлик: Сиз Туркияга ўқишга кетгансиз, а?
Пирмуҳаммад: Ўрта Осиëдаги туркий тилли давлатлар мустақилликни қўлга киритгач, Туркия бу давлатларнинг ҳар биридан 2000 тадан, жами 10000 та талаба олган эди. Кейин “Умид” жамғармаси орқали Европа ва АҚШга талабалар жўнатила бошланди. Баъзи талабалар режимга мухолиф кайфиятда фаолият юритгани, демократияни таниб, ҳақиқатни кўра бошлагани учун уларни Каримов репрессияга дучор қилди.
Озодлик: Демак, сиз ўша демократик қарашларингиз учун Ўзбекистон ҳукуматига “исталмаган шахс”га айландингиз, шундайми?
Пирмуҳаммад: Шундай деса ҳам бўлади. “Эрк” партияси аъзоси бўлганимиз, мухолиф кайфиятда бўлганимиз учун ҳукумат бизни шундай қилди.
Озодлик: Ўзбекистондаги қариндошларга, умуман сизни эшитаëтганларга қандай тилакларингиз бор?
Пирмуҳаммад: 16 йил бўлди, Наврўзни мусофирчиликда қутлаяпмиз. Аллоҳ келаси Наврўзга қолмасдан ўзбек мухолифатининг ёруғ юз билан ватанга қайтишини, келаси Наврўзни ëр-дўстлар билан бирга қутлашни насиб қилсин.
Швеция деганда кўз олдимизга нима келади? Маяковскийнинг паспорт ҳақидаги шеъри ва “Иван Васильевич ўз касбини ўзгартиради” фильмидаги швед элчиси. Бугунги кунга келиб Швеция ўзбек журналистлари, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ва мухолифатчиларига сиëсий бошпана берган ҳур ўлка бўлиб қолмоқда. Мухолифат сайтларида Швециядаги ўзбекларнинг Наврўзни нишонламоқчи экани тўғрисида эълонлар чиққан эди. Байрам арафасида “Озодлик” Швецияда яшаëтган мухолифатчи, “Эрк” партиясининг Европа бўлими мувофиқлаштирувчиси Дўстназар Худойназарга телефон қилди. Швециядаги ўзбекларнинг Наврўзни қандай нишонлаши Ўзбекистондаги ўзбеклар учун ҳам қизиқарли бўлса керак.
Дўстназар Худойназар: Стокголмда ҳозир қор, бўрон бўлиб ëтибди. Тушунарсиз об-ҳаво ҳукмронлик қиляпти. Наврўзни ҳам қандай ўтказишни билмасдан турибмиз ҳозир. Чунки бизнинг кўчада ўзбекона қилиб кураш, арқон тортиш ўйинларини ташкил қилиш ниятимиз бор эди. Бу энди тўғри келмай турибди.
Озодлик: Швецияда сиëсий муҳожирлардан ташқари меҳнат муҳожирлари ҳам бор.Улар байрам ўтказишга вақт ажрата оляптими?
Дўстназар Худойназар: Менимча, ажрата олади. Лекин ҳозир Швеция ҳукуматининг ўзбекларга нисбатан қараши ўзгарди. Қандайдир тушунарсиз ҳолатда ҳозир бу. Мен ўзим ҳозир миграциядан чиқиб келяпман. Менга кутинг, дейишди. Ҳозир булар юздан ортиқ ўзбекни депортацияга тайëрлаб қўйибди.
Озодлик: Демак, Наврўз кайфияти йўқ.
Дўстназар Худойназар: Шунақа. Иккинчидан, ўзбек халқи шунақа эзилиб турган пайтда ҳеч ким Наврўзни кўнгилдагидай ўтказа олмайди.
Озодлик: Қариндош-уруғ, қўни-қўшниларга қандай тилаклар бор?
Дўстназар Худойназар: Тилагим шу - сабр қилишсин. Ўзбекистонга ёруғ кунлар етиб келади. Биз, албатта, Ўзбекистонга қайтамиз. Биз нафақат умид қиламиз, балки Ўзбекистонда ўзгариш бўлиши ҳаракатини қиламиз. Сабр қилишса, ҳаммаси йўлига тушиб кетади.
Швецияда бўралаб қор ëғмоқда. Ўзбекистонда эса баҳор ҳавоси ҳукмрон.
Ўтган Наврўздан бу Наврўзгача кечган даврни кузатар эканмиз, ғам ва кадар тошининг оғир эканлигини кўрамиз. Келинг, тилак қилайлик, шоирлар ғамгин шеърлар ëзмасин. Эртага бахтли бўлайлик. Қамоқхонадаги эътиқод маҳбуслари озод этилсин. Ғамлар, кадарлар унутилсин.
Эртага шубҳасиз бахтли бўламиз,
Бугун ўлмасак.
Эртага орзуни қувиб етамиз,
Бугун чопа олсак.
Эртага қувонч улашамиз ҳаммага,
Агар уни бугун тополсак. (Муҳаммад Солиҳ)
Бугун нафақат Ўзбекистонда, балки жумлаи жаҳонда, курраи заминда Наврўз байрами. Янги кун, туғилиш, яшариш байрами. Наврўз осмоннинг ерга муҳаббати ва бу муҳаббатдан яралажак ризқ-рўз байрамидир. Бу байрамда кун ва тун тенглашади. Нур ва зулмат баробар бўлади. Бу байрам қўшиқларда куйланганидек фақатгина яхши одамларнинг эмас, балки барчанинг байрамидир. Наврўз нафақат ҳукумат мулозимлари, миршаблар, посбонлар, балки бева-бечоралар, қамоқхоналарда азоб чекаëтган маҳбусларнинг ҳам байрами. Наврўзга, баҳорга етганлар омон бўлсинлар.
Келди Наврўз, оламда ранг қилар жаҳон пайдо,
Булутлар овоз уриб, тоғ қилар туман пайдо.
Бежонларга жон кириб, этарлар даҳон пайдо,
Кўкармаган гиëҳлар, кўкариб равон пайдо. (Маҳтумқули)