Чунки 52 ёшли Т.Ўтамуродов маҳаллий ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан таъқиб ва босимларга учраётгани айтилаётганди. Сўнгги беш йил давомида уч марта судланган ҳуқуқ фаолига нисбатан босимлар кейинги пайтда кучайгани кузатилаётганди.
Синглиси Робия Ўтамуродова акаси 25 февраль куни уйдан чиқиб кетганича қайтиб келмагани, у Ўзбекистонни тарк этган бўлиши мумкинлигини маълум қилди.
“Ўша куни Тошкентга бораман, деб кетган эди. Биз ҳам ўша ерда бўлса керак, деб ўтирибмиз. Кейин четга чиқиб кетгани ҳақида гаплар эшитдик, лекин бунинг ҳақиқатга қанчалик яқинлигини билмадим. Телефони ҳам ўчирилганми, тушиб бўлмаяпти”,- деди Робия Ўтамуродова.
Инсон ҳуқуқлари халқаро жамиятнинг Қорақалпоғистон бўлими раиси Солижон Абдураҳмонов ҳам Т.Ўтамуродов ўзига бўлган босимлардан қочиб, Ўзбекистонни тарк этган, деб ҳисоблайди.
“Таъқиб қилингани борасидаги маълумотларни, 3 марта судланганини, масалан, энг охиргиси 2007 йилнинг 5 июнида қамоққа олиниб, деярли 100 кун ҳибсда сақланиб, энг кам иш ҳақининг икки баробари миқдорида жаримага тортилганини, кейин у ҳуқуқ ҳимояси билан шуғулланишни қўймаслигини гапирганини эътиборга олиб, шахсан мен Т.Ўтамуродов Ўзбекистонни тарк этди, деб ўйлаяпман. Ҳар ҳолда битта одамга шунақа доимий ва кучли таъқиб олиб боргандан кейин чидаш оғир”,- деди Солижон Абдураҳмонов.
Кейинги беш йил мобайнида уч марта судланган Т.Ўтамуродова сўнгги бор ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш ва милиция ходимларини калтаклашда айбланиб ҳисбга олинганди. Лекин унинг адвокати Рустам Қорабоев Т.Ўтамуродовга қўйилган айбларнинг барчаси сохта эканини айтади.
“Т.Ўтамуродовга нисбатан қўзғатилган жиноят ишларини ҳаммаси сохта айбловга асосланган бўлиб, унинг ҳаракатларида ҳеч қандай жиноят аломатлари мавжуд эмас. Унга қўйилган мансабдор шахсга қаршилик кўрсатиш каби айбларнинг бирортаси ҳам исботланмаган бўлиб, бу уни ашаддий жиноятчига чиқариш учун атайлабдан уюштирилган жиноятдан бошқа нарса эмас”,- деди адвокат.
Т.Ўтамуродовнинг судида кузатувчи сифатида қатнашган “Мазлум” инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари Аъзам Турғуновнинг таъкидлашича, кейинги пайтда ҳуқуқ ҳимоячисига босимлар кучайганди.
“Бу одамни жиноятчи бўлгани учун эмас, айнан ҳуқуқ-тартибот органларига жойлашиб олган уюшган жиноятчиларга қарши курашаëтган ягона одам бўлгани учун йўқ қилиш пайига тушишган. Кейинги пайтларда уни қамаш учун участка нозири ва бошқа ҳамма маълумот тўплашаëтган эди. Менимча, у шунинг учун чиқиб кетишга мажбур бўлган”,- деди А.Турғунов.
Ҳуқуқ ҳимоячиларининг айтишича, Т.Ўтамуродов Ўзбекистонга қўшни давлатлардан бирида яширинган бўлиб, Европадан сиёсий бошпана сўраши мумкин.