“Жамиятимиз фаолларининг бу борадаги кузатувлари, ўзига хос мониторинг натижалари шуни кўрсатмоқдаки, кейинги йилларда бу хилдаги маҳбуслар ҳукумат мурувватидан бебаҳралиги, уларнинг озод қилинмаслиги одатий нормага айланиб улгурди”,- дейилади баёнотда
Ҳужжатда бу фикрни далилловчи бир қатор сиёсий маҳбусларнинг қамалиш тарихи, қамоқ муддати тугай деб қолган кезларда янги муддат билан жазолангани тўғрисидаги маълумотлар келтирилган.
Масалан, Тошкент вилоятида яшовчи Рустам Омонтурдиев 1999 йилнинг 5 ноябрида диний мотивлар билан 9 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Орадан саккиз йил ўтиб, жазо муддати тугаш арафасига келганида, 2007 йил 2 май куни 3 йилу 8 ойлик жазо муддати қўшиб берилган.
Тошкентлик Абдуғафур Тўлаганов ҳам диний мотивлар билан айбланиб¸ 2001 йилнинг 19 февралида 7 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган. Жазо муддати тугашига 21 кун қолганида жазо муддатига яна 3,5 йил қўшиб берилган. Абдуғафур Тўлаганов бу йил 60га кирди.
Булар “Эзгулик” жамияти ўз баёнотида тилга олган сиёсий маҳбусларнинг баъзилари, холос.
Жамият аъзолари фикрича, “ҳеч ким уларнинг мурожаатларини тингламайди, арзларини эшитмайди”.
Сиёсатшунос Камолиддин Раббимовнинг айтишича, баъзи маълумотларга кўра, Ўзбекистонда диний-сиёсий айблар билан қамалганлар сони 10 минг эмас, 15 мингдан ҳам ортиқдир.
Бу маҳбуслар қамоқ муддати тугаган чоғида ҳам чиқарилмайди. Улар амнистия қилинмайди. Муддати тугай деганда судланиб, янги муддат қўшиб берилади.
“Озодлик” радиоси жорий йил февралида бир қатор сиёсий маҳбусларнинг турмуш ўртоқлари билан туркум суҳбатлар ўтказганида эри диний мотивлар билан қамалган тошкентлик аёл бундай деган эди:
“Мана, қўшнимизга муддати тугашига икки ой қолганда 3 йил қўшиб берди. Яна биттаси қамоқхонага борганимизда мен чидай олмайман, деб айтарди. Унга ҳам 4 йил қўшиб беришди. Мана, ҳозир 4 йили ўтяпти, бекордан бекорга ўтиришибди. Қанча одамлар ўтирибди. Ёзмаган жойим қолмади. Фойдаси йўқ. Тепа шунақа қилиб тургандан кейин булар нима қилсин”.
Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов таъкидича, ҳукумат диндорларни қатағон қилиш билан гўёки дунёвий давлатчиликни муҳофаза қилаётгандай кўриниши мумкин, лекин аслида айнан мана шу сиёсати билан ҳукумат дунёвий давлат илдизларига болта урмоқда.
“Бунинг Ўзбекистон давлатчилигининг дунëвий асосларига жуда ҳам катта таҳдиди бор. Чунки бугунги кунда синдром шаклланди. Бу қурбонлик синдроми. Яъни ҳукумат сиëсатининг қурбонлари, деган бир тасаввур жуда ҳам мустаҳкамланиб бўлди. Бунга 10.000-15.000 та диний фаоллар, минглаб ëпилган масжидлар, Андижон қурбонлари ва бир қанча бошқа омиллар кирадики, булар, албатта, ҳукумат ўзгаргандан кейин қайтадан сарҳисоб қилинади. Лекин ҳозирги шаклланган вазият, албатта, Ўзбекистон давлатчилигига келажакда таҳдидини беради. Айтмоқчиманки, бу муаммо диндорлардан эмас. Ҳукумат нооқилона олиб борган ва узоқни ўйлаб қилинмаган сиëсатнинг асоратлари ҳали ўзини кўрсатади”,- деди Камолиддин Раббимов.
“Эзгулик” жамияти баёноти қуйидаги сўзлар билан якунланади: “Жиноий жазоларни либераллаштириш, ўлим жазосини бекор қилиш, санкцияларни судларга қўшқўллаб топшириш, демократик ҳамжамият билан интеграция... буларнинг барчаси кулгили бир ниқоб экани мамлакатдаги аҳволнинг нечоғли оғир эканини кўрсатиб турибди. “Эзгулик” жамияти мамлакат ҳукуматини бу борадаги жиддий сиёсий инқирозни бартараф этишга чақиради”.