Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:16

Гулнора Олтиева эри ва ўғли тақдиридан жиддий хавотирда


http://tbn0.google.com/images?q=tbn:8cDIPt48R1ChkM:http://ponauz.info/_nw/5/37307.jpg Қамоқдаги диссидент шоир Юсуф Жуманинг рафиқаси Гулнора Олтиева Халқаро қизил хоч қўмитасига ҳибсда изсиз йўқолган эри ва ўғлининг қисматини билиб бериш илтимоси билан мурожаат этди.

“Дадам билан укам Машрабнинг қамоқхонадан қочиб кетгани, йўқолгани ҳақида гап тарқатилиши, кейин дадамнинг қамоқдан қочиб кетаётганига ушлаб олинди, дея Тоштурмага олиб келиб қийнаганлари, Бухоро телевидениеси орқали Машрабга қидирув эълон қилнгани, уни ушлаган кишига мукофот ваъда қилинаётгани сабабли онам Ўзбекистон қамоқхоналарини кириб кўриш имкониятига эга бўлган Қизил ярим ой қўмитасига хат ëзишга мажбур бўлди”,- деди Юсуф Жуманинг ўғли Алишер “Озодлик” билан суҳбатда.

Яқинда тағин Ўзбекистондаги жазони ўташ муассасаларини текширишга рухсат олган ХҚХҚ ходимлари, Гулнора Олтиеванинг сўзларига кўра, унга ёрдам бериши мумкин бўлган ягона шахслардир ва шунинг учун у илтимос билан айнан уларга мурожаат этган.

“Ҳалигача Юсуф акамнинг қаердалигини айтишмаяпти. Ўғлим Машрабнинг ҳам тақдири номаълум. Нима бўлганини, ҳатто қайси қамоқхонада эканини ҳам айтишмаяпти. Қизим ўғлим Машрабни охирги марта кўришга борганида 3 кун аëвсиз калтаклаб 3 та қоидабузарлик ëзиб, энди сен Отбозорга борасан, дейишган экан. Мана, эримни олиб кетишди, қаëққалиги номаълум. Буларнинг нима ҳаққи бор битта оилага бунчалик зулм қилишга? Биз қонунни бузмадик-ку. Биз фақат адолатни айтиб чиққанмиз. Адолат сўраганмиз. Ноҳақликка қарши чиққанмиз”,- дейди Г.Олтиева.

У Ўзбекистонда иш олиб борувчи ХҚХҚ вакилларидан Жазони ижро этиш бош бошқармасидан беш йилга озодликдан маҳрум этилган эри Юсуф Жума, шунингдек, тўрт йилга қамалган 22 ёшли ўғли Машрабнинг қаерда сақланаётганини билиб беришни сўрайди.

“Мен ўғлимнинг аллақачон тириклар орасида йўқ эканидан қўрқаман. Ўғлим жисмоний йўқ қилинган бўлиши мумкинлигидан жуда хавотирдаман. Оëғида тура олмаëтган экан. Қон қайт қилаëтган экан. Ўша жойда докторлар укол қилаëтган экан. У опасининг ëнида ҳам калтакланган. Ўзи зўрға турган бола яна калтакланган. Кейин Отбозорга жўнатишган. У ерда ҳам оëғининг тагига дубинка билан ҳар куни 100 тадан уришар экан. Энкайтириб қўйиб тепишар экан. Бармоқларини ерга қўйиб оëқларини ўкчалари билан ғажишар экан. Яра бўлмаган жойи қолмаган. Энди Отбозорга олиб бориб дадасига қийнаб кўрсатишмоқчи бўлса, чидай олмасдан ўлиб қолгандир. Баъзи милиционерлар раҳми келиб: “Булар ўлиб қолади, калтакламанглар”, дейишар экан”,- дейди она.

Шоир Юсуф Жума оиласи дуч келган қатағонлар, Олтиеванинг сўзларига кўра, Ислом Каримов режимининг янада тубанликка қараб бораётганидан далолатдир.

“Халқ адиби ва шоирига қарши зўравонликлар ва шафқатсиз тазйиқлар ноинсоний ҳаракатлардир,- дейилади мактуб сўнггида. - Агар эрим ва ўғлим қаердалигини Каримов айтиб, озод қилиб бермас экан, мен буларни Гаага судига бераман. Агар буни дунë судлари ҳам эплай олмаса, мен элчихона олдида ўзимга ўт қўяман ва намойиш қиламан. Мен буларнинг ноҳақликларидан, ифлосликларидан тўйдим. Ҳаммасини эшиттиринг. Менинг турмуш ўртоғимни 50 ëшга кирганида ҳақни айтгани учун бунчалик қийноқ бериб турибди. Унинг қизларидан болаларимнинг қаери кам? Нима учун бунча эзиб ўлдириб йўқотади? Менинг болаларимни бунчалик эзибди, Худодан топсин илойим. Уларга ҳам Худодан қайтсин”.

Юсуф Жума ва унинг ўғли Машраб 2007 йилнинг охирида ҳибсга олинганди. Дастлаб Машраб судга берилди, у бир кишига пичоқ билан ҳужум қилганликда айбланди, шу йилнинг январида тўрт йилга озодликдан маҳрум этилди.

50 ёшли шоир устидан суд апрелда бўлди. У автомашинасида милиция ходимини босишга ҳаракат қилганликда айбланди ва беш йилга қамалди.
XS
SM
MD
LG